Image default
101 хабари

ҲАММА УЧУН ХАВФЛИ ВОСИТА

Қиш эшик қоққани сари кўча-кўйда болалар томонидан турли пиротехника воситаларидан фойдаланиш ҳоллари кўпаяди. Унинг аянчли оқибатлари, болалар тугул катталар соғлиғига таъсири ҳам барчамизга маълум.

Бу матоҳ болалар қўлига тушиб қолса, фавқулодда вазиятлар, жумладан, ёнғин келтириб чиқариши, одамларга оғир жароҳат етказиши мумкин. Шунга қарамай, болалар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, пиротехника воситаларидан фойдаланаётганининг гувоҳ бўляпмиз. Пиротехника воситаларининг аксарияти хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган контрафакт маҳсулотлари эканлигини табиийки, улар билмайди.
Таъкидлаш жоизки, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, мамлакатимизга олиб кириш, ташиш, сақлаш ва сотиш тақиқланган. Бундай ҳаракатлар учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 185(1)-моддаси ҳамда Жиноят кодексининг 250(1)-моддасида тегишли жавобгарлик ва жазо чоралари белгиланган.

Жавлон Хайтанов,
ОЁХТТЭБ инспектори

МАВЗУГА ОИД

ЁНИШ ЗОНАСИДА ҲАВО ҲАРОРАТИ 100 0С ДАН ОРТИҚ БЎЛАДИ

admin

ЁНҒИН ВАҚТИДАҚАНДАЙ ҲАРАКАТ ҚИЛИШ ЛОЗИМ?

admin

КУКУНЛИ ЎТ ЎЧИРИШ ҲАҚИДА ЭШИТГАНМИСИЗ?

admin

“ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ”ДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТАЙЛИК

admin