Image default
Биласизми?

САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ

Саволларга Олмалиқ шаҳар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Абдуваҳоб Маннопов жавоб берди.

Савол:Турмуш ўртоғимнинг биринчи турмушидан тўрт нафар фарзанди бор, мен иккинчи турмушиман. Никоҳимиз давомида кўчмас мулк сотиб олдик, кўчмас мулк турмуш ўртоғимнинг номида. Шу мулкни менга ҳадя қилмоқчи, бунинг учун биринчи никоҳдан бўлган фарзандларининг розилиги керак бўладими ё йўқми?
Жавоб: Агар кўчмас мулк Сиз билан никоҳингиз давомида сотиб олинган бўлса, уни ҳадя қилиш учун фарзандларнинг рухсати шарт эмас.
Савол: Расмий никоҳдан ўтмаган аёлнинг номида уй бор, лекин никоҳсиз эри ва фарзандлари бўлса, уларнинг шу уйда ҳақи борми? Уй сотилаётганида уларнинг розилиги талаб этиладими?
Жавоб:Диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас. Бунда, мулк кимнинг номига расмийлаштирилган бўлса, ўша фуқаронинг мулки ҳисобланади. Мулк эгаси ўз хоҳишига қараб мулкни тасарруф этишга ҳақли.

МАВЗУГА ОИД

126 МИНГДАН ОРТИҚ ФУҚАРОЛАРГАРУХСАТСИЗ ҚУРГАН УЙ-ЖОЙЛАРИГАЭГАЛИК ҲУҚУҚИ БЕРИЛАДИ

admin

КЎП КВАРТИРАЛИ УЙЛАР ЕРТЎЛАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?

admin

БИР МАРТАЛИК МОДДИЙ ЁРДАМ ПУЛЛАРИ КИМЛАРГА БЕРИЛДИ?

admin

ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАМИЗ?

admin