Image default
Саломатлик

САЛОМАТЛИК — ЭНГ КАТТА БОЙЛИК!

Ҳаётда шундай касалликлар мавжудки, улар нафақат инсон саломатлигига, шунингдек, унинг ҳаётига таҳдид солиши мумкин. Бундай касалликлардан бири халқ тилида ОИТС деб аталадиган касалликдир, бу хасталик тиббиётда ОИВ инфекцияси деб аталади. Бу инфекция инсон умрини охиригача давом этадиган сурункали юқумли касаллик ҳисобланади. Ҳозирда ОИВ/ОИТС касаллиги кузатилмайдиган бирор бир минтақа, ҳудуд қолмади деса муболаға бўлмайди.

Бу инфекция соғлом одамларга тери бутунлиги бузилиши билан боғлиқ тиббий ва маиший муолажаларда қон орқали, ҳимояланмаган тартибсиз жинсий алоқалар орқали ҳамда ОИВ инфекцияси билан зарарланган ҳомиладор онадан болага юқиши мумкин.
Биргина Олмалиқ шаҳри мисолидаги рақамларга қарайдиган бўлсак, жорий йилнинг 11 ойида 55 нафар фуқаро ОИВ инфекцияси билан рўйхатга олинган бўлиб, шундан 30 таси эркак, 25 таси аёл, 4 таси 18 ёшгача бўлган болалардир. 55 нафар фуқаронинг 47 таси ОИВ инфекциясини жинсий йўл билан юқтирган.
Айтиш жоизки, ҳар қандай касаллик, носоғлом юритган ҳаёт тарзимизга жавобан ривожланади. ОИВ инфекцияси кўпроқ турли хил шахслар билан жинсий алоқада бўлувчи, гиёҳвандлик каби носоғлом ҳаёт тарзини юритувчи шахслар орасида тарқалади. Улардан касалликнинг соғлом ҳаёт тарзи юритувчи шахсларга ўтиши жуда ачинарли ҳолатдир. ОИВ инфекциясини юқтирган инсонлар умрларининг охиригача бу касалликдан фориғ бўла олмайдилар.
ОИВ инфекцияси билан зарарланган одам бир неча ой ва йиллар давомида ўзини соғлом ҳис қилиши, ҳатто ўзининг бу инфекция билан зарарланганлигини билмаслиги ва касалликни билиб — билмай бошқаларга юқтириши ҳам мумкин.
Унутманг! ОИВ инфекцияси, унинг юқиш ва олдини олиш йўллари борасида зарур маълумотларга эга бўлишлик, ҳамда уни олдини олиш чораларига умрбод риоя этиб яшашлик, ОИВ инфекциясидан сақланишнинг ягона йўлидир.

Аҳмаджон Айитбаев,
Тошкент вилоят ОИТСга қарши курашиш
маркази санитария врачи.

МАВЗУГА ОИД

ЛЕЙШМАНИОЗ НИМА?

admin

ШИЗОФРЕНИЯ НИМА?

admin

«ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТИНИНГ ХАВФСИЗЛИГИ”

admin

СИЛ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

admin