Image default
Суд амалиётидан

ФИРИБГАРЛАРГА ҲАРОМ ЛУҚМА БУЮРМАДИ

Қандай вазият бўлмасин, ҳаром луқма ҳеч кимга буюрмаслиги аниқ. Афсуски, бугунги кунда орамизда шундай инсонлар борки, ҳеч нарсадан тап тортишмайди ва қонунни четлаб ўтишга ҳаракат қилишади.

Н.Маҳкамов ва А.Бегимов (исм-шарифлар ўзгартирилган) ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритишни мақсад қилишиб, нафсларига эрк бердилар. Аввалига, улар Т.Хуррамовнинг ишончига кириб, шаҳримиздаги “Заркент” кафесида жами нархи 7.930.000 сўмлик 122 кг. гўштнинг пулини 15 кун ичида тўлаб беришларини айтиб, келишилган вақтда пулларни Т.Хуррамовга бермасдан, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Шунингдек, Н.Маҳкамов ва А.Бегимов жиноий ҳаракатларини давом эттириб, худди шу кафедан жами нархи 10.140.000 сўмлик 156 кг. гўшт, яна такрор жами нархи 4.200.000 сўмлик 60 кг. гўшт, 2.700.000 сўмлик 36 кг. гўштнинг пулларини ҳам ўз эҳтиёжлари учун ишлатворган. Умумий ҳисобда бу иккиси Т.Хуррамовнинг ишончидан фойдаланиб, унга жами 24.970.000 сўмлик моддий зарар етказган.
Суд Н.Маҳкамовни ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб, унга шу модда билан иш ҳақининг 15 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил 8 (саккиз) ой 3 (уч) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ҳамда А.Бегимовга ҳам худди шу модда асосида иш ҳақининг 15 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил 8 (саккиз) ой 6 (олти) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади.

Л.Обидов,
жиноят ишлари бўйича
шаҳар суди судъяси.

МАВЗУГА ОИД

ҚИММАТГА ТУШГАН ЖАҲЛ

admin

БАНКИР АЁЛ ФИРИБГАР ЧИҚДИ

admin

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ҲАМ БАНКРОТ ДЕБ ТОПИЛИШИ МУМКИН

admin

ҚАЛБАКИ ҲУЖЖАТ — БУ ҲАМ АСЛИ ЖИНОЯТ

admin