Image default
Жамият

ҚИЗЛАР БИР БУЮМ ЭМАС

Аёллар эркаклардан кўра ақлли, чиройли, чаққон ва ҳаётга эркакларданда яхшироқ мослашадилар. Бундан ташқари, улар узоқроқ яшашга муваффақ бўлишади. Ҳар қандай эркак аёлдан ҳаёт энергиясини олувчи ҳисобланади.
Аёллар аслида кони фойда бўлган энг яқинларимиз, афсуски, биз бу ҳақда ўйламаймиз ҳам! Масалан, болаларни эрталаб уйғотиб, уларни эпақага келтириб, боғча ва мактабларга кузата олмаймиз, сабримиз етмайди.
Аёллар қаерга борса ҳам ўзига қараш учун вақт ажратади, ўзини “тўғирлаб” олади. Бизга эса автобусда терлаш, қасам ичиш, ухлаш рухсат этилади. Аёллар тартиб билан яшашга маҳкум.
Концерт залларида, театрларда, маърузаларда кўпчилик аёллардир. Эркакларнинг кўпи қаерда? Футболда, қамоқхонада, психиатрия шифохонасида, детоксификация марказида… Аёлларнинг бу бемаънилик билан шуғулланишга вақти йўқ.
Мени хоин деб ўйламанглар. Ҳақиқатни айтиш керак. Ҳақиқат эса биз аёлларни қадрламай ва севмай қўйдик.
Қуйида эса бугунги ҳолатимиз ҳақида қисқача…
Айни вақтда бизни илмсизлик таъқиб этаётганини ҳис қиляпсизми?
Айнан шу таъқиб туфайли ушбу мақолани минглаб инсонлар ўқий олмайди. Ёки умуман газетани варақлашни хоҳламайди. Миллат сифатида буюк тарихга эгамиз. Лекин бугунимиз ачинарли.
ОАВда деярли ҳар куни зўравонлик ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Чирчиқ шаҳрида:
Эр хотинини пичоқлади.

Водийда:
Қайнота ва эр келинчакни бўлакларга бўлиб ташлади.

Эркак рашк туфайли аёлини дўппослади.

Эр хотинини сочини кесиб ташлади…


Афсуски, жамиятда аёлларга буюмдек муомала қиладиганлар ҳамон кўплаб топиляпти. Уларни илмдан узоқлаштириш, маънан ва жисмонан ўсишига тўсқинликлар давом этяпти. Бу жамиятнинг катта фожеаси. Билимли оналар юқори салоҳиятли фарзандларни тарбиялашга қодир бўлишади. Ёш авлод эса эртамиз эгалари. Демак, бугунги кундаги аёлларга нисбатан қўлланилаётган зўравонликка қарши барчамиз курашишимиз керак. Акс ҳолда эътиборсизлик, фожеага айланиши турган гап.
Диққатингизни тахминан жорий йилнинг июнь ойларида шаҳримизда содир бўлган воқеага қаратмоқчиман.
Янги турмуш қурган оила. Чамаси бир йиллардан сўнг вояга етмаган келин турмуш ўртоғига ва унинг опасига қарши ҳимоя ордери билан таъминланди. Тўрт ойлик ҳомила эрининг калтаклари туфайли нобуд бўлгач, қизнинг ҳаётга нисбатан иштиёқи сўнди. Оила деган муқаддас даргоҳга зўравонлик путур етказгач, эр ёш хотинини калтаклаши одатий ҳолга айланди.
Ордердан тўғри фойдалана олмаган қиз эса ота уйига қайтиб кетди.
Бундай ҳимоя ордерларидан фойдаланаётган аёллар шаҳримизда кўпайиб бормоқда.
Хусусан, жорий йилнинг тўққиз ойлик ҳисобига кўра шаҳримизда ҳимоя ордери олган аёллар сони 352 нафарни ташкил этади. Бу ижобий рақамлар эмас, албатта. Биз муаммолар ҳақида гапиришга ўрганиб қолдик. Ечимни топишга бош қотириш эса хаёлимизга ҳам келмаяпти. Хўш, мазкур муаммоларни қандай бартараф этиш мумкин? Опа-сингилларимиз, миллат оналари, ўзбек аёллари қачондан яшашни бошлайди? Қачонгача илмсиз оналар тарбиялайди ёш авлодни? Етиб келмадикмикан?
Яхшилар, қизингизга китоб беринг, билим билан ошно қилинг. Уни бировнинг қўлида буюм бўлиб қолишига сабаб бўлманг.
Қуйида эса Сиз азиз муштарийларга сўнги йилларда Ўзбекистонда жорий этилган гендер тенглиги тушунчаси ҳақида бир қанча қизиқарли фактларни тақдим этамиз.
Ўзбекистон гендер тенглиги кўрсаткичи рўйхатида 2019 йилдан бошлаб қатнашишни бошлади. 2019 йил ҳолати бўйича Ўзбекистоннинг гендер тенглиги кўрсаткичи рўйхатдаги 189 мамлакат ичида 62-ўринни эгаллади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) экспертларининг фикрига кўра, Ўзбекистондаги ҳар 100 мингдан 29 аёл гендер тенгсизлик туфайли вафот этиши ва 15-19 ёшдаги ҳар минг ўспирин қиз учун туғиш кўрсаткичи 23,8ни ташкил қилади.
Гендер тенглиги кўрсаткичи рўйхати бўйича 62-ўринда Ўзбекистон билан бир қаторда Коста-Рика ва Уругвай ҳам 0,288 кўрсаткичи билан қайд этилган. Ўрта Осиё давлатлари ўртасида Қозоғистон 44-, Қирғизистон 82-, Тожикистон 70-ўринларни эгаллашган, Туркманистонда эса бу рўйхатда ҳеч қандай маълумот кўрсатилмаган.
Ўзбекистонда 2019 йил 2 сентябрда 562-сонли Ўзбекистон Республикаси “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган. Ўзбекистонда Гендер тенглик бўйича Комиссия 2019 йилдан бошлаб иш юритиб келади. Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссиясининг раиси ҳисобланади.
Гендер тенгликка бекорга урғу берилмади. Оилада эркаклар билан баравар аёллар ҳуқуқлари ҳам рол ўйнаши керак. Қачонки аёллар ўз оиласида қадрланар экан, ўша оилада фарзандлар ҳам ўзбек миллатига хос оилапарвар бўлиб тарбия топишади.
Биз аёлларимизни ҳимоя ордерларимиз билан эмас, эркаклик ғуруримиз билан ҳимоя қилишимиз, асраб авайлашимиз даркор.

Жавоҳир
Мусурмонов.

МАВЗУГА ОИД

“НУРОНИЙ” ЖАМҒАРМАСИ ОЛМАЛИҚ ШАҲАР БЎЛИМИ РАИСИ, ИСТЕЪФОДАГИ ПОЛКОВНИК АБДУЛЛАЕВ МУҲИДДИН ҲУСНИДДИНОВИЧНИНГ “МАТОНАТ МАДҲИЯСИ” МОНУМЕНТИ ҲАҚИДАЁШЛАРГА МУРОЖААТИ

admin

118.282 М3 ҲАЖМДАГИ 118,2 МЛН. СЎМЛИК ТАБИИЙ ГАЗ НОҚОНУНИЙ ИШЛАТИЛГАНИ ФОШ БЎЛДИ

admin

Олмалиқ шаҳрида 2024-2025 йил куз қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича олиб борилган ишлар юзасидан

admin

Режа бажарилди:63 минг туп дарахт экилди

admin