Image default
101 хабари

ЗАҲАРЛАНМАСЛИК УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?ЗАҲАРЛАНМАСЛИК УЧУН

Жорий йилда Ўзбекистонда ис гази билан боғлиқ нохуш ҳолатлар кўплаб кузатилмоқда. Хўш, ис газидан заҳарланмаслик учун нима қилиш керак?

Турмушда фойдаланиб келинаётган ёқилғи маҳсулотлари ичида табиий газ (метан, пропан) сизиб чиқиши ва ҳаво билан аралашма ҳосил қилиб, портлашга хавфлилиги билан ажралиб туради. Турмушда газдан фойдаланишда истеъмолчиларга қуйидагилар тақиқланади:
• ўзбошимчалик билан уйни газлаштириш, газ асбоби ўрнини алмаштириш, уни алмаштириш ёки таъмирлаш;
• газ асбоблари ўрнатилган хоналар режасини ўзгартириш;
• газ асбоблари конструкциясига, дудбурон ва шамоллатиш тизимларини ўзгартиришлар киритиш ўзгартириш;
• шамоллатиш каналларини тўсиб қўйиш, дудбуронларни тозалаш «чўнтаклари» ва дарчаларини беркитиб ташлаш;
•хавфсизлик ва созлаш автоматикасини узиб қўйиш. Газ асбоблари, автоматикаси, арматураси ва газ баллонлари носозлигида газдан фойдаланиш;
• дудбурон ва шамоллатиш каналлари ўз вақтида текширмасдан газдан фойдаланиш;
• махсус маълумотга эга бўлмай ва газ хўжалиги корхонасидан рухсатнома олмай туриб, дудбурон ҳамда шамоллатиш каналларини тозалаш, текшириш ҳамда газ-баллон қурилмасининг баллонларини алмаштириш;
• форточкалар (фрамугалар), жалюзали панжаралар, шамоллатиш каналларининг панжаралари, ваннахона ва ошхона эшиклари остидаги тирқишлар ёпиқлигида, дудбурон ҳамда шамоллатиш каналларида тортиш бўлмаган ҳолларда газдан фойдаланиш;
• мактаб ёшидаги болаларга, шунингдек ўз ҳаракатларини назорат қила олмайдиган ва газ асбобларидан фойдаланиш қоидаларини билмайдиган шахсларга улардан фойдаланишга рухсат бериш;
• газ плиталаридан хоналарни иситиш учун фойдаланиш;
• газ асбоблари ўрнатилган хоналарда ухлаш ва дам олиш;
• газ чиқаётганлигини аниқлаш учун олов ёқиб текшириш;
• табиий газдан фойдаланишдаги турли хилдаги резина шланглар, газ сўргичлардан фойдаланиш;
Газ билан боғлиқ ёнғин ёки заҳарланишлар содир бўлганда қуйидаги шошилинч телефон рақамларига қўнғироқ қилиб ёрдам сўранг:

МАВЗУГА ОИД

“ДОЛЗАРБ 30 КУН” ОЙЛИГИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

admin

МИС БОЙИТИШ ФАБРИКАСИДА ЁНҒИН НАЗОРАТИ

admin

МАСЪУЛИЯТ ВА ТАЛАБЧАНЛИК — ХАВФСИЗЛИК ГАРОВИ

admin

Фавқулодда вазиятларда тарғибот тадбирлари

admin