Янги йилнинг илк сонидан бошлаб саҳифаларимизга янги рукн қўшдик. Яъни, Олмалиқ шаҳар Ахборот кутубхона маркази билан ҳамкорликда сиз учун ўқишга арзийдиган китобларни тавсия қилиб борамиз.
Бу сафар сизга Пиримқул Қодировнинг «Авлодлар довони» китобини ўқишни тавсия қилмоқчимиз.
Бу асар «Юлдузли тунлар»нинг давоми бўлиб, асарда Бобур ва асосан унинг авлодларининг тақдири ҳақида ҳикоя қилинади. Ҳумоюн, Акбар ва бошқа бобурийлар акс эттирилган. Бобурийлар сулоласини инглизлар 1858 йилда тугатишди. Бобурийларнинг сўнгги вакили Баҳодиршоҳ II ҳисобланади. Унинг тақдирини инглизлар тўп билан ҳал этишади. Тарихий асар сизда яхши таассуротлар қолдиришига ишонамиз.
