Image default
Жиноят ва жазо

ОЛИНМАЙ ҚОЛГАН МАОШ УЧУН ЖОҲИЛЛИК

1986 йилда туғилган, асли фарғоналик бўлган Н.А. қасддан баданга оғир шикаст етказиш жиноятини содир этаётган вақтда бир муддат ўзидаги инсонийлик жиҳатлар тарк этганини ҳис ҳам қилмади.

Н.А. Ўртачирчиқ тумани, “Мустақиллик” маҳалласи ҳудудидан ўтган “Тошкент-Нурафшон” автомобиль йўлида спиртли ичимликдан маст бўлган ҳолатда таниши Ф.А. билан учрашиб, ўзига тўлаб берилиши лозим бўлган иш ҳақи юзасидан ўзаро жанжаллашиб қолишди. Аввал ёлланиб ишлаганда иш бошқарувчиси бўлган таниши Ф.А.ни жанжал вақтида қасддан баданини оғир шикастлади. Яъни, ўзи билан олиб келган совуқ қурол, ошхона пичоғи билан Ф.А.нинг орқа чап бел соҳасига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказди. Натижада Ф.А. олган тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилган.
Судга оид тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, Ф.А.ни баданида — чап буйрак тўқимасини юқори сегментини жароҳатланиши билан борадиган бел соҳасини чап қисмини қорин парда орти соҳасига тешиб ўтувчи санчиб-кесилган яраси аниқланган бўлиб, ушбу жароҳатлар ўткир санчиб-кесувчи жисм таъсирида етказилганлиги, тан жароҳатларнинг оғирлик даражасига кўра, хаёт учун хавфли бўлган ОҒИР тан жароҳати олганлиги кўрсатилган.
Ҳозирда содир этилган ушбу жиноят юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сарвар Абдуваитов,
ИИБ Бошқармаси терговчиси, капитан.

МАВЗУГА ОИД

АРЗИМАС ЖАНЖАЛ — ЧАҚИРГАН АЖАЛ

admin

ЎҒРИЛИКДАН ТУБАНЛИККАЧА ЁХУД 9 ЁШЛИ ЖИЯНИНИ ЗЎРЛАГАН «ТОҒА»

admin

“ТАШВИШ” ХАБАРИДАН ХАБАРСИЗ ЎҒРИ

admin

СЕЛ ТОШҚИНЛАРИ НЕЧА КУН ДАВОМ ЭТАДИ?

admin