Image default
Таҳлил

САҲИФАЛАР БИР БЕТГА ЖАМЛАНГАНДА

Ҳар йили январь ойидаги илк сонимизда газетамиз таҳлилини қилиб борамиз ва бу бизда анъанага айланиб улгурган.

Бу сафар ҳам ушбу анъанага содиқ қолган ҳолда давом этмоқчимиз. 2022 йил 7 январь куни “Олмалиқ ҳаёти” газетаси 3685 тираж билан йилнинг илк сонини чоп этди. 2022 йилнинг декабрь ойидаги 52-сони эса 2680та тиражда чиқди. Жорий йилдаги 1-сонимизни эса 3000 та тираж билан бошламоқдамиз. Бу кўрсаткичларни бежизга келтирмадик. Вақти соати келиб бу рақамлар кичик туюлар ёки катта, лекин шаҳар ҳаётини ёритиб берувчи, унинг асл тарихини кўрсатувчи, бугуни ва эртасини солиштириш имконини берувчи газета кейинги авлод учун тарихий манбага айланажак.
Шаҳар молия бўлими янги йил сонимизнинг ўзидаёқ очиқлик сиёсатига амал қилган ҳолда ҳамшаҳарларимиз учун қизиқ бўлган маълумотларни тақдим этди ва бу йил давомида ҳамкорлик олиб борилишидан далолат эди. Шундай бўлди ҳам. Улар “Open budjet” бўйича барча маълумотларни тақдим этиб борди.
Биласизми, газета саҳифаларини варақлар эканмиз, ҳар йил январ ойида канда қилмай табрикланадиган Жумагул Бўронова ўтган йилнинг 2-сонида ҳам ҳамкасблари томонидан қутлангани гувоҳи бўлдик.
Саналардаги йирик рақамлар
Шунингдек, Мудофаа ишлари бўлими чақирув бўлинмаси бошлиғи М.Алимов берган маълумотлардаги (14.01.2022. 2-сон) сафарбарлик чақируви резерви хизмати учун ҳарбий бадал 2022 йилнинг январ ҳолатига 5 778 660 сўм этиб белгилангани қайд этилган бўлса, жорий йилнинг январь ҳолатига бу кўрсаткич 6 467 600 сўмга ошгани айтилди.
Яна бир муҳим воқелик, айнан 25 январь куни (28.01.2022. 4-сон) Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида электр тармоқлари узилиши аслида электр таъминотсиз бутун меҳнат ва ҳаракатларимиз сариқ чақалик эканлигини кўрсатди. Айниқса, ижтимоий тармоқлар халққа бу ахборотларни етказиб бериши мушкул бўлди. Такрор таъкидлаймиз, балки яна бир неча йиллардан сўнг бу маълумотларни тармоқлардан топа олмасмиз, лекин газета саҳифаларида бу маълумот тарих сифатида муҳрланди.
“Алмалыкский рабочий” газетаси ўзининг 70 ёш юбилейини нишонлади (07.10.2022. 40-сон).
2022 йил қаҳрамонлари
Бу сафарги газета қаҳрамонлари “Окопдаги учрашув” сарлавҳали мақолада Абдурасул ота Юсупов ва Зовра момо Топиловалар ҳақида сўз борган (Афсуски, орадан оз вақт ўтиб Абдурасул ота вафот этди). Газетамизда Абдурасул ота ўз авлодларига гапларини айтиб кетди.
Туркия саёҳати таассуротлари билан “Бухоро мактаби” асосчиси Азиз Ибрагимов, Тошкент давлат техника университети шаҳар филиали ходими, ёш ассистент Улуғбек Умуров, давлат циркида шер ва йўлбарсларни ўзига ўргатган Отабек Хусинов, шаҳар ёшларига ҳар томонлама муносиб ўрнак бўла оладиган Сардор Мамадалиев, шаҳримизнинг фаол нотариусларидан бири Феруза Турғунова, “Аммафос-максам” ишчилари Анвар Норматов, Рисқул Жўраев, Ёшлар парламенти аъзоси Мардона Пардаева, “Ватанпарвар” Олмалиқ автомобил мактаби йўриқчиси Мўмина Очилова, ОКМК Ахборот хизмати ходими Ойсара Дадаева, АГМК ПФК МЧЖ Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Шерали Бабаджанов, “Бухоро мактаби” ўқитувчиси Мавлон Бурҳанов, “Био-Мах-Зиё” ўқув маркази асосчиси Маруфжон Ҳақназаров, тез тиббий ёрдам фельдшери Женгисбек Темурқулов, “iKnow Academy” ўқув маркази раҳбари Нурмуҳаммад Назимов, ОКМКга қарашли 28-МТТ тарбиячиси Азиза Абдурахмонова, тренер Дурдона Шавкатжонова, жаҳон чемпиони Холмирза Хасанбоев, профилактика инспектори Жавлонбек Нурматов, терапевт Ҳаёт Мадалиев, стоматолог Собиржон Қосимов, Абдужаббор Убайдуллаев, терапевт Баҳром Джўрабеков, Барчиной Эргашхўжаева, 5-мактаб ўқувчиси Имрон Абдурафиқовлар газетамиз қаҳрамонлари бўлишди.
Бу исмларни эшитган ҳамшаҳарларимиз 2022 йилги ютуқлари билан биз танланган номзодлар чиндан қаҳрамон дейишга лойиқ эканлигини жуда яхши билишади. Чунки бу танлов ҳамшаҳарларимизники эди.
Танқидларга билдирилмаган эътирозлар
2022 йил 28 январдаги 4-сонимизда 14-, 3- ва 18-мактаблари шаҳар депутатлари томонидан қаттиқ танқид остига олинганини бир саҳифа қилиб берган бўлсакда, мактабларнинг бу танқидий материалга нисбатан ҳеч бир муносабатини сезмадик.
2022 йил 18 февралдаги 7-сонимиздаги “Мурожаатдан муддаогача” сарлавҳали мақолада эса айрим маҳаллалар, ХУЖМШ ва БСКлар, айрим аҳоли қатлами танқид остига олинган. Лекин бир йил ўтди ҳамки худди ўша мақоладаги келтирилган айрим қусурларимиз ҳамон давом этмоқда. Бу эса бизда аҳоли билан яхши иш тизимини йўлга қўя олмаётган айрим маҳалла ва БСК, ХУЖМШлар фаолияти ҳали ҳам қониқарсиз эканлигини кўрсатмоқда.
2022 йил 20 майдаги 20-сонимизда “Бепул таълимдаги пуллик талаблар” мақоласи учун бирорта мактаб раҳбари ё ўқитувчи ўз фикрини бермагани бизни ажаблантирди. Аслида ижтимоий тармоқларда яширин исм билан эмас, босма ОАВда бемалол таълимдаги айрим камчиликлар ҳақида ўз фикрларни бериб боришга ҳақли инсонлар ўқитувчилардир. Вақтимиз йўқ деб иддао қилишлари мумкин, лекин бу баҳона бўлолмайди.
2022 йил 26 августдаги 34-сонимизда ҳам “Таълим сифатини миллиардлар қутқарадими?” сарлавҳали мақола юзасидан на бирорта мактаб, на бирорта ота-она ўз муносабатини билдирмаган. Бу эса ўз фарзанди келажагига бепарволик дея баҳоланишга асосдир.
2022 йил 14 октябрдаги 41-сонимизда “Мактабларда нега жиноят сони ошмоқда” номли мақола учун ҳам мактаб раҳбарлари ва ўринбосарлари жимликни афзал билишди. Аслида эркин фикр қачон шаклланади, қачонки ўз ишига жавоб бера оладиган инсонлар ўз таклиф ва муносабатларини бера олишганда. Ана ўшандагина биз ривожланишга қадам ташлаган, очиқликка ўзимизни ўргатган бўламиз.

ОАВДа кўп чиқиш қилган ҳоким ёрдамчилари
“Коинот” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Саҳоб Чанчаров, А.Навоий МФЙ ҳоким ёрдамчиси Улуғбек Рўзимбетов, “Дўстлик” МФЙ ҳоким ёрдамчиси Ойбек Султонов, “Теракли” МФЙ ҳоким ёрдамчиси Шоҳруҳ Исмоиловларнинг бир йил давомидаги фаолиятлари ОАВда кенг ёритилган. Таҳлилларга қарайдиган бўлсак, бизда 52 та маҳалла ва 52 нафар ҳоким ёрдамчиси бор. Шуларнинг 50 фоизи ҳам қилган ишларини ОАВда ёритишмаган ёхуд ёритишга арзигулик иш қилишмаган.
Қисқа сатрларда

  • 2022 йил 4 март 9-сонимиздаги шаҳримиздаги 3-секторда бўлиб ўтган беш ташаббус доирасида ўтказилган тадбирда биринчи кимошди савдоси, яъни З.Қурбонованинг 750 000 сўмга баҳоланган сурати ҳақидаги мақола чоп этилган.
  • 2021 йил 38 нафар фуқарога сиҳатгоҳлар учун бепул йўлланма берилган.
  • 16 майдан маҳалла раислигига сайловлар бошланди.
  • ОКМК ходимларининг гувоҳномалари ва овқатланиш талонлари электронлаштирилиши тўғрисидаги хабарни 2022 йил 12 августдаги 32-сонимизда берган эдик. Ишчи-ходимларнинг таъкидлашича, салкам 6 ойдан буён бу жараён ҳали ниҳоясига етказилмаган, деярли бошланмаган.
  • Тинмай ижтимоий тармоқларда шов-шув қилиб, шаҳар кўчалари, коммунал соҳалар бўйича муаммоларини айтаётган фуқароларга эслатма, 2022 йил 18 ноябрдаги 46-сонимизни топиб ўқинг, 47 миллиард сўмга қайси жойлар обод бўлиши тўғрисидаги батафсил ахборотга эга бўлинг.
  • “Нега бизда оилавий ажримлар кўп?” (25.11.2022. 47-сон) ва “Келажак эгалари ёхуд “Олтин медал” соҳиблари ҳозир қерда? (25.11.2022. 47-сон) бу ҳақда сиз биласизми?
    Хуллас, таҳлилни узоқ давом эттириш мумкин, лекин бизнинг одамлар қисқаликка ўрганишган, афсуски ўй-фикрлари ҳам ўқиган постлари каби қисқариб бормоқда.
    Азиз муштарий! Сизга янги йилда газета саҳифаларимизни эринмай кузатиб боришни тавсия этамиз. Биз сизга энг яхшиларини илинамиз доим.

    ФАОЛ ҲАМКОР ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ЧОП ЭТИЛГАН МАҚОЛАЛАР СОНИ:

    • Шаҳар молия бўлими — 4 та
    • Шаҳар адлия бўлими — 29 та
    • ФВВ шаҳар бўлими — 8 та
    • ОКМКЁХБ — 36 та
    • СЭС — 13 та
    • Шаҳар тиббиёт бирлашмаси — 10та
    • Жиноят ишлари бўйича шаҳар суди — 21 та
    • Шаҳар Қўриқлаш хизмати — 7 та
    • Шаҳар ИИБ — 4 та
    • Департаменти — 4 та
    • Ветеринария бўлими — 5 та
    • Тергов бўлими — 9та
    • Газ таъминоти — 6 та
    • Пенсия жамғармаси — 6та
    • ДХМ — 4 та

    Дилдора Абдураҳмонова.

    МАВЗУГА ОИД

    “АММОФОС-МАКСАМ” АЖнинг ютуқлари эътирофи

    admin

    САРҲИСОБ

    admin

    Матбуот келажакка ишончли манбаа

    admin

    Шунчаки таҳлил эмас,
    бундан хулоса олиш керак, акс ҳолда…

    admin