Image default
Uncategorized

КЕЧИККАН САТРЛАР

ЭНДИ ЙИҒЛАЯПМАН…

Ўн ёшимда…
Кўтардим тобут,
Отамни мозорга кузатиб бордим.
Бола эканман-да,
Вазиятга зид
Боргунча ёқамни тузатиб бордим.
Юз йиллик қабристон сирли,
Антиқа,
Дўппайиб бир қабр қўшилди янги.
Одамлар юзига тортса
Фотиҳа
Хаёлимни бўлди туфлимнинг чанги.
Мана, йиллар ўтиб,
Мен гумроҳ, мен гўл
Энди йиғлаяпман, кўзлари намман.
Аммо..
Болаликка қандай
Кўтарайин қўл,
Отамни жа-а эрта кўмган эканман.

Неъмат ДУШАЕВ
1994 йил.

Аслида бу учрашув ҳақида аввалроқ ёзмоқчи эдим. Лекин йил якуни ҳаммада иш кўпайганидек, менда ҳам шундай бўлди. Шаҳримизнинг 7-сонли мактабида ижодкор ёшлар ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир, адиб ва журналист, ўзбек болалар адабиётида ўзига хос услуб соҳиби Неъмат Душаев билан бўлган учрашувни қисқача тафсилотини айтиб ўтсак.
Самимиятга йўғрилган бу тадбир бола дунёсини шеърларида очиб берувчи шоир ва болача беғуборлик билан ўқилган шеърлар-у берилган саволлар билан бойиди.
Тайёргарликсиз, ўргатишларсиз шунчаки биринчи марта шоир билан учрашган ўқувчилар бир-биридан ажойиб саволлар беришдики, ўша онда сал тадорик кўриш керакмикан бу тадбирга деган ўйлар тадбир тўғрисида қоралаётган онда буткул ўзгарди. Сабаби ўша вақтда болалар чиндан беғуборлик нуқси уриб турган, ҳеч бир киноя ва қочиримларсиз, ёлғонларсиз берган саволларига ўша ҳолатдаги самимий жавобларни олишди. Шоир Неъмат Душаев ўзининг бир қатор шеърларини ўқиб ҳам берди.
10-синф ўқувчиси, ёш ижодкор С.Қувондиқова, 8-а синф Ф.Қувондиқов, 7-в синф ўқувчиси А.Тўйчиева ҳамда 5-синф ўқувчилари Ш.Фахриддинова, Ф.Эркинова, Б.Саъдуллаева, Н.Файзуллаева, Л.Тоҳирова, Г.Жаҳонгирова, Ш.Турсунбоева, Р.Абдуҳамидова, О.Неъматуллаевалар жуда ҳам фаол иштирок этишди.
Шу ўринда айтажак мулоҳазаларимиз бисёр. Неъмат Душаев мактабга келар экан, ҳеч бир радсиз, вақтини аниқ қилиб, ўз ваъдасига вафо қилган ҳолда ўқувчиларни кўп куттирмади.
Лекин пулини олиб ҳам учрашувларга кечикиб юрадиган каттакон шоирлар, адиблар, актёрлар, қўшиқчилар ва раҳбарлар талайгина. Ўтган 2022 йилда шаҳримиз бундай кутишларни жуда кўп гувоҳи бўлди. Энди биз ҳам ўз саҳифаларимизда тадбир ташкилотчиларининг меҳнатларини нолга чиқарадиган калондимоғ “буюк” инсонларни ёритиб боришга жазм этдик.

Дилдора Абдурахмонова.

МАВЗУГА ОИД

1 ЯНВАРДАН КИМЛАРНИНГ ПЕНСИЯСИ ОШДИ?

admin

КАСБ МАСЪУЛИЯТИ

admin

МИНИ ФУТБОЛ ҒОЛИБЛАРИ

admin

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ОЛМАЛИҚ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
VI ЧАҚИРИҚ 55-СЕССИЯСИ

admin