Image default
Жамият

1 ЯНВАР — ИЛК МИЛЛАРНИНГ ИЛК ПАҲЛАВОНИ

Янги йилдаги дам олишлар тугаб, 2023 йилнинг илк иш кунини бошлаш учун йўлга отландим. Йўловчи ташувчи транспортда қўшним билан йўлимиз бир экан, анча суҳбатлашиб келдик. Қўшним 8 йил деганда неварали бўлганини, худойим сабрлини ошиғи билан суюнтирар экан, қизим эгизак фарзандли бўлди, бир ўғил, бир қизча берди, дея севинч кўз ёшларини артди. Аслида хонадонларимз фаришталари бўлган бўлган болажонларимиз қувончи барчамизнинг бахтимиз.

Шу ўринда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тақдим этилган маълумотларга эътиборингизни қаратмоқчимиз. Янги йилнинг биринчи суткасида 2155 нафар чақалоқ дунёга келди. 2018 йил худди шу куни 1961 нафар, 2019 йилда 1708 нафар, 2020 йилда 1974 нафар, 2021 йилда 1644 нафар, 2022 йилда эса 2316 нафар чақалоқ туғилган эди.

2023 йил 1 январь куни дунёга келган гўдакларнинг 1056 нафари қиз, 1099 нафари ўғил бўлиб, энг кўп чақалоқ Фарғона вилоятида (252 нафар) туғилди.

Шаҳримиз мисолида рақамларга қарайдиган бўлсак, 2023 йилнинг илк тонгида 9 нафар чақалоқ дунёга келди. Уларнинг 2 нафари қизалоқ, 7 нафари ўғил бола.

2023 йил 1 январ соат 2:35да туғилган Дилдора Бердиқулованинг паҳлавондек ўғил фарзанди жорий йилнинг биринчи чақалоғи бўлди.

Янги йилда ота-оналар учун энг муносиб совға сифатида дунёга келган болажонларга саломатлик ва комил фарзанд бўлиб улғайишларини тилаб қоламиз.

МАВЗУГА ОИД

МИНГ ЙИЛЛИК ТАРИХ

admin

РАМАЗОН ОЙИ – ЖИСМИМИЗ ЗАКОТИ, ЖАННАТГА ЭЛТУВЧИ КЎПРИКДИР

admin

ОКМК ФРАЙБЕРГ КОНЧИЛИК АКАДЕМИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЎРНАТДИ

admin

17 ИЮЛЬ — БЎШАБ ҚОЛГАН ДЕПУТАТЛИК ЎРИНЛАРИГА САЙЛОВ КУНИ

admin