Image default
Жамият

54 НАФАР ФУҚАРО ХОНАДОНЛИ БЎЛДИ

Олмалиқ шаҳрининг Сўфи Оллоёр маҳалласи, “Тотувлик” кўчаси, кўп қаватли 9-Б уйдаги 54 та хонадон тадбиркор Бахтиёр Шукировга тегишли бўлиб, 2018-йилдан буён ушбу хонадонларда вилоятимизнинг 22 та туман-шаҳарларидан келган эҳтиёжманд фуқаролар вақтинча яшаш жойи сифатида фойдаланиб, истиқомат қилиб келаётган эди.
Жорий йил 5 январь куни мазкур хонадонларни вилоят прокуратураси, шаҳар сектор раҳбарлари бошчилигида тадбиркор Бахтиёр Шукиров томонидан тантанали равишда эҳтиёжманд фуқароларга топшириш маросими ўтказилди.
Тадбир аввалида сўз олган шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Шермуҳаммад Бегиев ва прокурор Абдумалик Кулдашев ҳамда тадбиркор Бахтиёр Шукиров хонадонлар эгаларига хайрли бўлишини тилаб, янги йилга туҳфа сифатида қабул қилишларини маълум қилишди. Шундан сўнг ҳадя эгалари тадбир ташкилотчиларига миннатдорликларини изҳор этиб, мамнуният билан ҳадя шартномаларини қабул қилиб олишди.

МАВЗУГА ОИД

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ БИРГАЛИКДА КУРАШАМИЗ!

admin

ТАБИИЙ ГАЗ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ МАЖБУРИЯТИ

admin

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг VI ЧАҚИРИҚ 54-сессияси

admin

Қўнимсизликми ёки уқувсизлик?

admin