Image default
Жиноят ва жазо

ЗЎРДАН “ЗЎРАВОН” ЧИҚДИ

Инсон зотини тушуниш қийин. Ҳаётимизда турфа инсонлар борки, уларга на ички, на ташқи қиёфадан баҳо бериш мушкул. Бир қарашда яхши инсон деганларимиз шайтон суви таъсирида, ҳайвондан фарқ қилмас ҳаракатларни бажарганини ўзи билмай қолади. Натижада эса….

М.М. маст бўлган ҳолда жамоат жойи ҳисобланган Оҳангарон тумани, “Унгут” маҳалласи, «Янгилик» кўчаси олдида жамоат тартибини бузди. Яъни, ҳеч бир сабабсиз таниши, 1976 йилда туғилган М.Ф.нинг юзи ва танасининг турли жойларига қўллари билан бир неча маротаба уриб дўппослаётган вақтда М.М.нинг безорилик ҳаракатларини тўхтатиш ва уни олдини олиш учун келган таниши А.Ю.ни ҳам ҳеч бир сабабсиз чап тирсак қисми билан юз соҳасига бир маротаба уриб оғир шикаст етказди. Натижада, А.Ю. олган тан жароҳатлари билан Оҳангарон шаҳар марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимида вафот этди.
Судга оид тиббий экспертизанинг хулосасига кўра, марҳум А.Ю.нинг танасида бош мия ёпиқ жароҳати, миянинг ўнг латерия қоринчасига қоннинг кириб бориши билан ўнг ва чап ярим шарда субарохноид қон кетиши, бир оз чапда бошнинг орқа томон юмшоқ тўқималари остида қон кетиши, бошнинг орқа қисми чап томонида тери ости гематомаси, бошнинг орқа қисми юмшоқ тўқималарининг яраси, юқори чап лабининг шиллиқ қаватининг ёрилиши, юқори лабнинг қон кетиши ва шишиши, чап билакнинг ташқи юзасида кўкаришлардан юз берганлиги, ушбу жароҳатлар қаттиқ жисм таъсирида етказилганлиги, оғирлик даражасига кўра ОҒИР тан жароҳатлар тоифасига кириши ва ўлим билан узвий боғлиқлиги аниқланди.
М.М. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран, укаси 1992 йилда туғилган С.А. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, сабабсиз Оҳангарон тумани “Унгут” маҳалласи ҳудудидан ўтган темир-йўл атрофида таниши М.А.нинг бош соҳасига ва танасининг турли жойларига қўли ва оёқлари билан бир неча бор уриб, тепиб, дўппослади, бундан ташқари, М.М. 1977 йилда туғилган С.М. ва 1987 йилда туғилган С.У.ларга ҳам енгил даражадаги тан жароҳати етказган.
М.М. бу жиноий ҳатти-харакатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди, 277-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни қасддан содир этди. Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича тезкор тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

И.Ташматов,
ИИБ Бошқарма ЎМИБ терговчиси,
катта лейтенант.

МАВЗУГА ОИД

ИШЛАБ ТУРИБ “ИШИ”НИ ҚИЛИШ БУ ХИЁНАТ

admin

ЖИНОЯТЧИЛИК САБАБ «ҚИЗИЛ ҲУДУД»ГА КИРГАН МФЙЛАР

admin

“КЕТМОНИ УЧМАЙДИ”ГАН ЎҒРИЛАР

admin

ШАҲРИМИЗДАГИ ҚАЙСИ ЖОЙЛАР ЧЎМИЛИШ УЧУН ХАВФЛИ?

admin