Олмалиқ шаҳрининг И.Каримов МФЙ, “Мустақилликнинг 27 йиллиги” кўчасида ҳоким ёрдамчиси Бунёд Хайитовнинг тавсияси билан 33 миллион сўм кредит олган ёш тадбиркор Шаҳзод Илтанов спортнинг муай-тай тури бўйича спорт зали очишга муваффақ бўлди.
25 ёшли тадбиркорнинг ўзи муай-тай бўйича мураббийлик билан ҳам шуғулланиб, 6 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларга спорт сирларини ўргатишни мақсад қилган. У ўзидан ташқари 2 нафар ёшнинг бандлигини ҳам таъминлади.
Спорт залининг расмий очилиш тадбирида иштирок этган шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Шермуҳаммад Бегиев ҳамда нуронийлар ёш тадбиркорнинг ишига ривож тилашди.