“Олмалиқ КМК” АЖ объектларини ёнғиндан самарали муҳофаза қилиш мақсадида барча масканларда ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан профилактик ишлар доимий равишда олиб борилиб, йил якунида буларнинг барчаси таҳлил қилинади. Хусусан, ўтган 2022 йил давомида мансабдор шахсларга нисбатан 33 та маъмурий баённома тузилган бўлса, фуқароларга нисбатан 19 нафар ишчи-ходимлар маъмурий жавобгарликка тортилган.
ОКМК АЖ объектларида 15 маротаба ёнғин техник комиссия аъзолари билан объектлар ёнғин хавфсизлиги ҳолати ўрганилиб, баённомалар ишлаб чиқилган. Носоз электр асбоб ускуналарининг 131таси вақтинчалик ўчирилган.
807 нафар ишчи ходим билан ёнғин хавфсизлиги мавзусида йўриқномалар ўтказилган. 152 нафар ишчи-ходимлари билан( кўнгилли ўт ўчириш дружиналари) ўқув машғулотлари олиб борилган.
ОКМК АЖ объекти раҳбарларига 8та ахборот хатлари тақдим этилган. Йил давомида барча объектларда ёнғинга қарши сув манбалари, ер ости сув олгичлари, ички ёнғин ўчириш жўмраклари ҳамда сув ҳовузларининг ҳолатлари назорат қилинади. Назорат вақтида аниқланган камчиликлар ўз вақтида бартараф этилади.
Нигора Маматқулова,
ОЁХТТЭБ инспектори.