Image default
Жамият

“ОНА, БИЗ ДАМ ОЛСАК, ВАТАННИ КИМ ҚЎРИҚЛАЙДИ…”

Ҳар сафар соҳа вакиллари байрами арафасида уларни қандай эътироф этсак экан, деган ўй кечади. Аслида жамиятда энг кўп танқид қилинадиганлари орасида чиндан фидойилари бор. 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунида таҳририят жамоаси мана шу кунни нишонлашга ҳақиқий муносиб инсонлар мисолида, яъни, Ватан ҳимоячисини дунёга келтирган она билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

(Давоми, боши 1-саҳифада)

Шаҳримизда ИИБ фаолиятини қониқарли йўлга қўя олган, шу тизимда очиқлик ва тартибни мустаҳкамлаётган, шаҳримизда ҳақиқий ватанпарвар ҳимоячиларимизга муносиб йўлдош бўлишга интилаётган Жамолиддин Маназаровнинг онаси Тожинисо Маназарованинг оналик дил баётларини савол-жавоблар ила қоралашга ҳаракат қилдик.
Тожиниса Маназарова бутун умрини болаларга таълим-тарбия беришга бағишлаган касб фидойиси. Турмуш ўртоғи Нуриддин Маназаров билан 5 фарзандни илмли, зиёли, халққа нафи тегадиган инсонлар қилиб тарбиялай олган жасорат ва матонат соҳибаси. Саволларга жавоб олар эканмиз, уларнинг сўзларида, сиймоларида ҳақиқий ўзбек аёлини кўра олдик.
• Фарзандингиз илк бора уйга ҳарбий форма кийиб келганда қандай ҳис-туйғуларни туйгансиз?
– Ўғлим биринчи марта ҳарбий кийимда кириб келганида жуда ҳам ҳаяжонланганман. Чунки бундай кийимдаги инсонларга жуда ҳавас қилар эдим. Ўғлим ёшлигидан ЙПХ ходими бўламан, деб ният қилган ва кейинчалик ана шу орзуларини амалга ошириб, шу соҳани тамомлаган. Лекин биз отаси билан уни ЙПХ ходими бўлиб эмас, ИИБ йўналишида ишлашини хоҳлаганимиз боис, қайта ИИБ соҳаси бўйича ўқиб, профилактика инспектори ёрдамчилигидан иш фаолиятини бошлаган. Кейинчалик тергов бўлимига ўтди. Умуман ўғлим бу соҳага бутун ҳаётини бахшида қила олаяпти десам муболаға бўлмайди. Чунки доим иш билан банд. Шундай кунлар келдики, мен унга “Болажоним, сенларга дам олиш йўқми, деганимда, «Онажон, биз дам олсак, Ватанни ким қўриқлайди», дея ҳазил аралаш жавоб бериб, ишга кетарди. Дадаси ва мен уни фақат дуо қилардик. Салкам 20 йил бўлаяпти. Мана шу йиллар давомида ўғлим ИИБ соҳасининг паст-баланд кўчаларидан ўтди. Лекин бирор марта ишидан нолимади. Аксинча, доим ишига шошар, касбини жуда ҳам яхши кўрар, буни ҳатто фарзандлари ҳам ҳис қиларди.
• ИИБ ходимининг онаси бўлиш сизнингча…
– Қийин. Мен ўзим каби фарзанди шу соҳани танлаган барча оналарга аввало туганмас сабр тилайман. Чунки ўғлим ишдан кеч келган вақтлари кўзимга уйқу келмайди. Бундай кунларим кўп бўлган. Лекин ўғлим кеч келсада, эшигимиз ёнига келиб, келганини маълум қилмасдан хонасига кирмайди. Касбидан фахрлансамда, онаман, доим хавотирланаман ундан, айниқса кечиккан вақтларида.
Кўчада қор, совуқ. Ўғлимни “Олмалиқ ҳаёти” телеграм каналида совуқда туриб ишлаётганини кўриб ачиниб кетдим. Лекин танишларим телефон қилиб ўғлингиз чиндан ўз касбининг фидойиси қаранг, ижтимоий тармоқларда эътироф этилаяпти, деганда, яна кўзларим намланди. Албатта бу қувонч ёшлари.
• Жамолиддин ака ёшлигида тўполончимиди ёки оғир босиқ?
– Ёшлигида шўх бўлган, ўз гапини ўтказа оларди, лидер эканлигини бир неча бор исботлаган. Акаларидан ҳам болалигидан адолат талаб қиларди.
• Данагидан мағзи ширин дейди, невараларингиз харбий бўлишса, қаршилик қилмасмидингиз?
– Асло. Невараларим ҳам шу касб фидойилари бўлишса, мен фақат дуода бўламан. Жамолиддиннинг катта ўғли Шоҳруз Нуриддиннов ота касбини эгаллашни ният қилган, ҳозирда ИИБ мактабида таҳсил олмоқда.
• Байрамларда сизга қилган совғаларининг энг яхшиси…
– Фарзандларимнинг менга қилган энг буюк совғаси уларнинг эътибори. Менга нима кераклиги, нима хоҳлаётганим билан доимий қизиқади. Гулни канда қилмайди. Фарзандларимнинг энг яхши совғаси ота-онасига олиб келаётган Раҳматлари.
• Жамолиддин Маназаровнинг энг яхши хислати?

  • Жуда меҳрибонлиги, балки бу кенжа бўлганлиги учундир.
    • Ҳарбийларга тилакларингиз…
    – Аввало, доим олтин бошлари омон бўлсин, Яратганни нгўзи паноҳида асрасин. Ватан ҳимоячиси бўлишдек шарафли ва машаққатли касбларида ўғлим ва у каби фидойиларга омад тилаб қоламан.

Суҳбатдош Дилдора АбдураҲмонова.

МАВЗУГА ОИД

“АММОФОС-МАКСАМ” АЖДА САЙЁР СЕМИНАР

admin

“ГУЛЗОР” ОРОМГОҲИДА 1 КУН

admin

ТАҲЛИЛДАН ТАНҚИДГАЧА ЁХУД МАСЪУЛЛАР ҲАМ НАЗОРАТДА

admin

«Ватан тараққиётига ҳисса қўшаман»

admin