Image default
Адлия саҳифаси

“ХАБЕАС КОРПУС” ИНСТИТУТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ“ХАБЕАС КОРПУС”

Сўнги йилларда юртимизда ҳуқуқий ислоҳотлар жадаллик билан амалга оширилмоқда. Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев Конституциямизни янги таҳрирда қабул қилиш таклифини илгари сурган эди. 2022 йил 20 июнь куни эса давлатимиз раҳбари Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашиб, янги Конституция лойиҳасини қабул қилиш учун референдум ўтказилишини эълон қилди.

Мазкур учрашувда давлатимиз раҳбари асосий қонунга қатор нормаларни киритиш бўйича ўз таклифларни илгари сурган. Хусусан, “Хабеас корпус” институтини Конституция даражасида мустаҳкамлаш давлатимиз раҳбарининг таклифларидан бири эди. Шу ўринда савол туғилади, “Хабеас корпус” қандай институт? Бу ҳуқуқий институтнинг моҳияти нималардан иборат? Шулар хусусида ўз фикр-мулоҳазаларимизни билдириб ўтсак.
Хабеас корпус (лот. ҳабеас cорпус) — инглиз жиноят-процессуал ҳуқуқий институти бўлиб, шахс дахлсизлиги тамойили билан чамбарчас боғлиқ саналади. У англо-саксон ҳуқуқий оиласининг бошқа мамлакатлари ҳуқуқий тизимларига ҳам киритилган. “Хабеас корпус”ни оддий тушунтирадиган бўлсак, унга кўра, қамоққа олинган шахс ёки унинг номидан бошқа бир фуқаро нима сабабдан ҳибсга олинаётгани ёки қамоққа олиш тўғрисидаги ҳужжат бўйича судга мурожаат қилиши ва ҳибсга олиш ёки ушлаб туришнинг қонунийлигини текшириш учун махсус суд қарорини талаб қилиши мумкин. Яъни гумонланувчи маълум сабаб билан ҳибсга олинганидан сўнг, уни ушлаб туришлари қонунийлигини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Суднинг қарори бўлмаган тақдирда, шахсни 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш мумкин бўлмайди.
Англияда Хабеас корпуси институтидан 15 асрдан бери доимий равишда фойдаланиб келинади. Британиялик ҳуқуқшунос Алберт Ванн Диси (1835-1922) “Хабеас корпус” ҳақида “амалий нуқтаи назардан улар шахснинг ҳуқуқ эркинлигини кафолатлайдиган юзлаб конституциявий моддаларнинг ўрнини боса олади”, деб ёзган эди.
Хулоса қиладиган бўлсак, мазкур институтни Конституция даражасида мустаҳкамланиши инсон қадр-қиммати, шаъни унинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминлашда ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшади, десак муболаға бўлмайди.

А.Умаров,
шаҳар Адлия бўлими бошлиғи.

МАВЗУГА ОИД

ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИДАН ОЗОД ЭТИЛГАН ШАХСЛАРНИ ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛГАН ИШ БЕРУВЧИЛАРГА СУБСИДИЯ АЖРАТИЛАДИ

admin

ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ ҚОНУНГА ХИЛОФ РАВИШДАРАД ЭТИШГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ

admin

ХОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИНИ ОЛИШ ЯИДХП ВА ДХМ ОРҚАЛИ

admin

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИДАН ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ОНЛАЙН ФОЙДАЛАНСА БЎЛАДИ?

admin