Image default
Янгиликлар

ШАҲАР ҲАЁТИДАН

►Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ — шаҳар ҳокими ўринбосарлари Шермуҳаммад Бегиев ва Соҳиб Ахмедов томонидан шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, хоналар ҳарорати ва беморларга яратилган шароитлар бўйича ўрганиш ўтказилди.
►Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши котибияти мудири, депутат Эргаш Абдурайимов шаҳримизнинг «Намуна» МФЙ аҳолисининг муаммоларини ўрганиш ва мурожаатларини қабул қилиш учун ҳудудда бўлишди.
►Тошкент вилояти ИИББ томонидан уйсизлар учун бошпана ташкил қилинган. Олмалиқ шаҳар ИИБ ходимлари томонидан фуқаролар томонидан берилган хабар бўйича уйсиз фуқарони бошпанага олиб бориш, унга ёрдам бериш, иссиқ овқат билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
►Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши муносабати билан Олмалиқ шаҳридаги ижтимоий соҳа обектларининг иситиш тизимида барқарорликни таъминлаш ва йўлларни қордан тозалаш каби вазифалар шаҳар сектор раҳбарлари — ҳоким Қобил Хамдамов ва ИИБ бошлиғи Жамолиддин Маназаров томонидан қатъий назоратга олинди.

МАВЗУГА ОИД

ЭСКИ КУТУБХОНА ЯНГИ ҚИЁФАДА

admin

ЭНДИ ИЧКИ ИШЛАР ХОДИМЛАРИНИ ЖУРНАЛИСТЛАР НАЗОРАТ ҚИЛАДИ

admin

И.КАРИМОВ МАҲАЛЛАСИДА ЯНГИ СПОРТ ЗАЛИ ОЧИЛДИ

admin

ИНСОНГА НАФ КЕЛТИРИШ — ОЛИЙ САОДАТ!

admin