Image default
Таълим

КЕЛАЖАК УЧУН ЯНА БИР ҚАДАМ

Куни кеча Тошкент шаҳрида ЎЗИТФ Президенти Бобурмирзо Йўлдошбоев томонидан бир кунлик ментал арифметика фани бўйича малака ошириш курси бўлиб ўтди. Ушбу курсда Қашқадарё, Самарқанд вилоятларидан ментал арифметика тренерлари билан бирга шаҳримиздан У.Бадалова, Д.Бабашева, О.Ибадуллаева ва Ф.Кучкаровалар ҳам иштирок этишди.
Ушбу тренингда ментал арифметика фани бўйича турли хил методлар, қизиқарли ўйинлар, тренерлар учун муҳим барча билимлар берилди. Қизғин савол-жавоблар, топшириқлар, ўйинлар бўлиб ўтди. Курс сўнгида фидойи тренерларни Б.Йўлдошбоев ўзи ёзган «Ментал арифметика курси» китоби ва махсус сертификатлар билан рағбатлантирди.

МАВЗУГА ОИД

ҒАЛВИР СУВДАН КЎТАРИЛДИ

admin

ЎЛЧАШЛАРДАГИ ҲАМКОРЛИК СИФАТ ГАРОВИ

admin

“MAGIC СITY”ДА КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ

admin

УСТОЗЛАР МИЛЛИЙ ФОРУМИ

admin