- Қизил ярим ой жамияти шаҳар бўлими ва Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши қошидаги Ёшлар парламенти вакиллари мактаби аъзолари шаҳримиздаги Ободонлаштириш бошқармаси ходимларига қўлқоп ва иссиқ қаҳва улашишди.
- Олмалиқ шаҳрига Пискент туманидан ўтган маҳалла — «Намуна» МФЙдаги «Эвалак»,» «Сумбула»,» Маданият», «Тинчлик» кўчаларида газ босими пастлиги сабабли шаҳар Газ таъминоти корхонаси 200 метр газ қувурини алмаштириб бериишди.
- Ўзбекистон Республикаси Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов ва Ички ишлар вазирлиги бошқарма бошлиғи, полковник Б.Бердиалиев ташриф буюриб, шаҳримиздаги «Ойдин» деҳқон бозоридаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари ҳамда маҳсулотлар заҳираси бўйича ўрганиш ўтказишди. Шунингдек, мутасаддилар шаҳар Тиббиёт бирлашмасидаги иситиш тизимининг ҳолати билан яқиндан танишишди.
- «Ойдин» деҳқон бозорига Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вакиллари ташриф буюрдилар.
- Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов ва ИИБ бошлиғи Жамолиддин Маназаров шаҳар Электр таъминоти корхонаси диспетчерлик хизматида бўлиб, навбатчиларнинг фаолиятини яқиндан ўрганди.
