Image default
101 хабари

ЭЛЕКТР ПЕЧИДАН ЧИҚҚАН ЁНҒИН

Жорий йил 13 январь куни соат 23:07да шаҳримиздаги «Олтин» МФЙ “Кўклам” кўчасидаги уйнинг ички ва том-шифти ёнаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келди. ФВБ ходимлари етиб борилган вақт уйнинг ички ва том-шифт қисми 80 м2 тутаб ёнаётган бўлган. Ёнғин тезда бартараф этилди. Ёнғиндан тан-жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ўрганилганда электр иситиш печидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаганлиги аниқланган.
Айб мўрини тозалатмаганда
14 январь куни соат 18:49да «Гултепа» МФЙ “Боғишамол” кўчасидаги уйда ёнғин бўлаётганлиги хабарини олган ФВБ ходимлари ёнғин жойига етиб боришганда, уйнинг том-шифт қисми тутаб ёнаётганлиги маълум бўлди. ФВБ ходимлари томонидан ёнғин тезда бартараф этилди. Ёнғинга иситиш печининг тутун мўриси носозлиги сабаб бўлгани аниқланган.
Тамаки чекиб, ухлаган “қаҳрамон”
Шунингдек, соат 21:07да навбатдаги ёнғин хабари «Калмакир» МФЙ “Олмалиқсой” кўчасида бўлаётганлиги ҳақида бўлиб, ФВБ ходимлари ёнғин жойига етиб борган вақт ёнғин жойида, яъни уй ичкарисида 1951 йилда туғилган Г.А. борлиги маълум бўлди. ФВБ ходимлари томонидан ёнғин жойидан уй эгаси ташқарига олиб чиқилган ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага 25-30 фоиз куйиш ташхиси билан ётқизилган. Ёнғинга уй эгаси маст ҳолда тамаки чекиб, ухлаб қолгани сабаб бўлган.

Исмоил Валиев,
шаҳар ФВБ ФВДТ
ва ФМБ бошлиғи, сержант.

МАВЗУГА ОИД

Доимий назорат бу — ҳаловат дегани

admin

ТИЛСИЗ ЁВ ОГОҲЛАНТИРИБ КЕЛМАЙДИ

admin

ЗАҲАРЛАНМАСЛИК УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?ЗАҲАРЛАНМАСЛИК УЧУН

admin

КИСЛОРОД БАЛЛОНЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚАЧОН ХАВФЛИ БЎЛИШИ МУМКИН?

admin