Image default
Таълим

«БОЛА БОШИДАН…»

Бошланғич таълим билимлар пойдеворидир. Пойдевор қанчалик мустаҳкам бўлса, бино йиллар давомида ёмғиру қор остида қолсада, қад кўтариб тураверади. Шунинг учун бошланғич синфларда болага ота-онаси ҳам катта аҳамият қаратиши лозим.

Чунки бола мактабда 5-6 соатгина устози билан бирга бўлади. Қолган вақт ичида оила даврасидадир. Шундай экан, мактабда олган билимларини уйда мустаҳкамлаш лозим. Тажрибам камроқ бўлсада, йиллар давомида шунга амин бўлдимки, ота -онасидан рағбат олган болада шижоат кучлироқ бўлар экан. Буни ўз ўқувчим Муҳаммадамин Каримовда кузатдим. Унинг онаси ёлғиз она бўлишига қарамасдан, фарзандини тинимсиз назорати, билим олишига ундаши, аъло баҳолари учун рағбатлантириши натижасими, Муҳаммадамин бошқа ўртоқлари орасида ўзининг серғайратлилиги, ташаббускорлиги ва самимийлиги билан ажралиб туради. У эндигина 2-синф ўқувчиси бўлишига қарамасдан спорт соҳасида бирмунча муввафақиятларга эришган. Спортнинг «Taekwondo»WTF тури бўйича шаҳар ва республика босқичларида фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда. Муҳаммадамин нафақат спорт соҳасида, балки мактаб фанлари, жамоат ишларида ҳам фаоллиги, меҳрибонлиги ва самимийлиги билан синфимизда алоҳида ўрин эгаллаб келмоқда. Бу йилни Президентимиз «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» йили деб эълон қилинишидан англадикки, сифатли таълим олиш учун нафақат ўқитувчи ,балки ота-оналаримиз ҳам тинимсиз ҳаракатда бўлмоғи лозим. Мана шундай шижоатли, изланувчан фарзандларига тарбия бераётган онаси Вазира опага алоҳида миннатдорлик билдирмоқчи эдим. Отаси йўқ эканлигини билдирмай, тенгдошларидан кам қилмай деб югуриб, елиб ҳаракат қилмоқда. Ҳаракатлари бесамар кетмаётганлигини фарзандининг иқтидори, масъулиятидан сезасиз. Бундай масъулиятли, шижоатли, изланувчан ўқувчилар ватанимиз келажагидир.

Насиба Нурматова,
22-мактаб ўқитувчиси.

МАВЗУГА ОИД

ФАН ОЙЛИГИ ФАНТАЗИЯЛАРИ

admin

ҒАЛВИР СУВДАН КЎТАРИЛДИ

admin

“ҚАНЧА ЎҚИГАНИМ САРИ ШУНЧА БИЛМАСЛИГИМНИ БИЛЯПМАН”

admin

СИЗ ИЛА БОШЛАНУРБАҲОР НАФАСИ…

admin