Image default
Биласизми?

Савол беринг, жавоб берамиз

Савол: — Биз икки опа-сингилмиз. Иккаламиз Россияда ишлаб юрган пайтимизда, отам вафот этди. Ундан квартира, дала ҳовли ва машина гаражи билан қолди. Отамдан қолган мулкни синглим мендан олдин келиб, ўз номига расмийлаштириб олибди. Энди мен меросдан ўзимга тегишлисини ололмайманми?

Фуқаро томонидан берилган ушбу саволга Олмалиқ шаҳар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Чарос Бекмуротова жавоб беради:
Жавоб: — Фуқаролик Кодексининг 1135-моддасига кўра, мерос қолдирувчининг болалари биринчи навбатдаги меросхўрлар доирасига киради. Фарзандлар мерос қолдирувчининг мерос мол-мулкига нисбатан тенг ҳиссада меросхўр ҳисобланадилар. Мерос қонун ва васиятнома асосида вужудга келади. Фуқаролик судига мурожаат қилишдан аввал нотариус томонидан мерос қайси асослар бўйича берилганлигини билиш керак.
Агарда отангиз томонидан васиятнома қолдирилган бўлса, мерос гувоҳномаси васиятномага асосан берилиши мумкин. Васиятнома бўйича мерос олишда мажбурий улушга эга бўлган бошқа меросхўрлар доираси аниқланади.
Меросдан мажбурий улуш олиш ҳуқуқига мерос очилгунга қадар мерос қолдирувчининг вояга етмаган ёки меҳнатга қобилиятсиз болалари, шу жумладан, фарзандликка олган болалари, шунингдек, меҳнатга қобилиятсиз эри (хотини) ва ота-онаси, шу жумладан, фарзандликка олганлар, васиятноманинг мазмунидан қатъий назар, қонун бўйича ворис бўлганларида улардан ҳар бирига тегишли лозим бўлган улушнинг камида ярмини (мажбурий улуш) мерос қилиб оладилар.

МАВЗУГА ОИД

ШАҲРИМИЗДАГИ НАСЛЕДОВ КЎЧАСИ КИМНИНГ ШАРАФИГА НОМЛАНГАН?

admin

ҚУРБОНЛИК ФАЗИЛАТИ ВА УНИНГ ҲУКМЛАРИ

admin

126 МИНГДАН ОРТИҚ ФУҚАРОЛАРГАРУХСАТСИЗ ҚУРГАН УЙ-ЖОЙЛАРИГАЭГАЛИК ҲУҚУҚИ БЕРИЛАДИ

admin

ХОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИНИ ҚАЕРДАН ОЛИШ МУМКИН?

admin