Бугунги кунда юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш ҳамда божхона имтиёзларини қўллаш тартибига ўзгартиришлар киритилди.
Жумладан, қўшилган қиймат солиғи бўйича: 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб солиқ ставкаси 15 фоиздан 12 фоизгача пасайтирилиб, қопланадиган (қайтариладиган) қўшилган қиймат солиғи суммасининг асослиги юзасидан камерал солиқ текширувини ўтказиш муддатлари 60 кундан 30 кунгача қисқартирилмоқда.
№ | 2023 йилнинг 1 апрелидан бошлаб қуйидагилар бўйича берилган имтиёзлар бекор қилинмоқда |
1 | бюджет маблағлари ҳисобидан ҳар йиллик минерал ҳом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастурлари доирасида кўрсатиладиган геология хизматлари бўйича айланма; |
2 | почта маркалари, маркали откриткалар, конвертларни реализатция қилиш бўйича айланма; |
3 | бюджет маблағлари ҳисобидан бажариладиган илмий-тадқиқот ва инноватцион ишларни реализатция қилиш бўйича айланма. |
2023 йилнинг 1 июлидан бошлаб эса Ўзбекистон миллий гвардиясининг қўриқлаш бўлинмалари хизматлари бўйича тақдим этилган имтиёзлар ҳам бекор қилинади.
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича 2022 йилда амал қилган солиқ ставкалари объектлар бўйича ўртача 10 фоизга индексация қилинмоқда. 2018 йилда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўхатидан ўтказувчи органлар томонидан белгиланган жисмоний шахслар учун солиқ солиш объектларининг кадастр қиймати миқдори (солиқ базаси) сақланиб қолиши шуни тақозо этди.
2023 йилда турар жой фонди объектларига (шу жумлада, кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган машина турар жойларига) эга бўлган жисмоний шахслар учун солиқ суммасини ўтган йилдагига нисбатан оширишга чеклов қўллаш амалиёти сақлаб қолинмоқда. Хусусан, 2023 йилда 2018 йилда белгиланган кадастр қиймати асосида ҳисобланган солиқ суммасидан 1,3 баравардан ортиқ миқдорда ошиши мумкин эмас.
Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар изчил давом эттирилган ҳолда, айланмадан олинадиган солиқ тўловчиларга мажбуриятини бажаришни янада соддалаштириш мақсадида 2023 йил 1 январдан бошлаб солиқнинг қатъий белгиланган суммадаги ставкаси жорий этилди.
Айланмадан олинадиган солиқнинг қатъий белгиланган суммадаги ставкаси.
Т/р | Солиқ тўловчилар | Бир йиллик солиқ ставкалари (млн.сўмда) |
1 | Жами даромади беш юз миллион сўмдан ошмаган солиқ тўловчилар | 20 |
2 | Жами даромади беш юз миллион сўмдан юқори бўлган солиқ тўловчилар | 30 |
Ушбу солиқни тўловчи тадбиркорлик субъекти томонидан мазкур солиқ ставкасини танлаш ихтиёрий ҳисобланади. Солиқ суммаси ойма-ой бўлиб тўланилади.
Солиқни ушбу ставкада тўлашга ўтиш орқали қуйидаги имкониятларга эга бўласиз:
биринчидан, солиқ органларига молиявий ҳисоботлар ва айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботи тақдим этилмайди, иккинчидан, товарларни кирим ва чиқим қилишнинг ҳисобини юритиш талаб этилмайди, учинчидан, айланмадан олинадиган солиқ ҳисобот тақдим этилмаганлиги сабабли ушбу солиқ тури бўйича камерал солиқ текширувидан олдинги автоматлаштирилган таҳлил ўтказилмайди, тўртинчидан, соф фойдадан таъсисчиларга дивиденд берилганда 5 фоиз ставкада дивиденд солиғи олинмайди, бешинчидан, айланмадан олинадиган солиқ тўловчи календар йилнинг исталган ойида ушбу ставкада солиқ тўлашга ўтиши мумкин.
Бунда, солиқ миқдори қатъий белгиланган суммани ўн иккига бўлиш ва олинган натижани жорий солиқ даврининг якунига қадар қолган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади.
Солиқни ушбу ставкада тўлашга ўтиш учун солиқ тўловчи шахсий кабинети орқали солиқ органига бир марта хабарнома юбориш орқали ўтилади.
Санжар Қамбаралиев,
Олмалиқ шахар ДСИ
Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш
шўбаси солиқ бўйича инспектори.