Image default
101 хабари

КОРХОНАДА СИГАРЕТ ЧЕКИШ МУМКИН ЭМАС, ЧУНКИ…

Корхоналар ва қурилиш майдонларида ёнғинлар ишчи ва муҳандис-техник ходимларнинг ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этмасликлари туфайли келиб чиқади.

Ёнғинлар кўп ҳолларда пайвандлаш ишларини бажаришда, коммуникациялар, двигателлар ва хоналарни иситишда очиқ алангалардан фойдаланиш хавфсизлиги техникасига риоя этмаслик, тақиқланган жойларда чекиш, электр ўтказгичлардаги қисқа туташувлари оқибатларидан келиб чиқади. Ишчи ва хизматчилар ҳамда муҳандис техник ходимларнинг кенг оммасини ёнғиннинг олдини олиш тадбирларига жалб қилиш мақсадида электр иситгичлардан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги йўриқномаси ОКМК АЖ ОЁХТТЭБ инспекторлари ёрдамида ишлаб чиқилиб, Мис бойитиш фабрикаси, Истеъмол моллари ишлаб чиқариш бошқармасида тасдиқланди. Шунингдек, ”Таъмаки чекиш ва электр иситгичлардан фойдаланиш тартиби ҳақида” буйруқ чиқарилди.
Истеъмол моллари ишлаб чиқариш бошқармаси ҳамда Мис бойитиш фабрикаси хизмат, бўлим ва цех раҳбарларига чекиш ва маиший мақсадларда электр иситгичлардан фойдаланиш талаблари устидан назоратни кучайтириш, ёнғинни олдини олиш ишларини ташкиллаштириш, белгиланган муддатларда ёнғинга қарши тадбирларни бажарилишини назорат қилиш, хоналарни иш куни охирида ёпишдан олдин кузатиш, ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилиши ҳолатини тезда тузатиш чораларини кўриш хақида ОЁХТТЭБ инспекторлари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Пўлат Аширов,
ОКМК АЖ ОЁХТТЭБ инспектори.

МАВЗУГА ОИД

ХОНАЛАР ҲАМ ТОИФАЛАРГА АЖРАТИЛИШИДАН ХАБАРДОРМИСИЗ?

admin

ДАВОЛАШ МУАССАСАЛАРИДА ЁНҒИНХАВФСИЗЛИГИ ТАЛАБЛАРИ

admin

ОЛОВ — ТИЛСИЗ ЁВ

admin

ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ 9 ОЙИ ДАВОМИДА ШАҲАР ҲУДУДИДА СОДИР БЎЛГАН ЁНҒИНЛАР САБАБЛАРИ ВА КЕЛТИРГАН ЗАРАРЛАРИ

admin