Image default
Жамият

СЕЛ КЕЛИШ ХАВФИ ЭРИЁТГАН ҚОРЛАРГА БОҒЛИҚ(МИ?)

“Ўзгидромет” маълумотига кўра, шу ҳафтадан ҳаво ҳарорати кундузи +10 даражагача ва кечалари +3 даражагача кўтарилади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда 2-7 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳароратининг кўтарилиши – қор ва музлар эришини тезлатади қолаверса, кунлар исиб кетиши билан бир қаторда ёғингарчилк мавсуми бошланади. Бу ўз навбатида сел-сув тошқини, кўчки ходисаларини юзага келиши эҳтимолини кучайтириб, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни вужудга келтиради. Бундай салбий ва нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Олмалиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими Сизларни огоҳликка ва ҳушёрликка чорлаган ҳолда масъулиятингизни оширишингизни сўраб қолади.
Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва корхона — ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролари раислари!
Ҳудудингизда сел-сув тошқини ва кўчки ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида Сизларни огоҳлик ва ҳушёрликка чорлаган ҳолда масъулиятингизни ошириб, ички маҳаллий кўча ариқларини, оқова сув йўлларини ва сув қувурларини кўздан кечириб тозалаш чораларини кўришингизни сўраймиз. Бу билан сиз содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз

Акром Юлдашев,
шаҳар ФВБ бошлиғи, подполковник.

МАВЗУГА ОИД

МАҲАЛЛА ГУЗАРИ АҲОЛИ ИХТИЁРИДА

admin

“ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ” КОРХОНАСИ СИНОВЛАРГА ТАЙЁРМИ?

admin

РАМАЗОН ОЙИ – ЖИСМИМИЗ ЗАКОТИ, ЖАННАТГА ЭЛТУВЧИ КЎПРИКДИР

admin

БАЙРОҒИМ — ҒУРУРИМ

admin