Image default
Суд амалиётидан

БАНКИР АЁЛ ФИРИБГАР ЧИҚДИ

Карантин чекловлари кредит олган кўплаб аҳолининг чўнтагига зиён бўлди. Лекин банк соҳасида ишловчи айрим банк ходимлари эса бу вазиятдан ўз чўнтаклари учун “унумли” фойдаландилар.

Хусусан, З.Соипова (исм-шарифлар ўзгартирилган) шартнома асосида “Kapital Bank” АТБ “Smartbank Kapital24” Мирзо Улуғбек филиалининг Олмалиқ шаҳар Банк хизматлари кўрсатиш маркази мутахассиси вазифасида ишлаб келиб, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида бир нечта фирибгарлик ишларини амалга оширди. Дастлаб, У.Машрапова томонидан отаси А.Машраповнинг номидаги кредит қарздорлигини сўндириш учун тақдим этилган 900 минг сўм пулни шаҳримиздаги “Шошилоқ” маҳалласи ҳудудида жойлашган ишхонасида нақд пул кўринишида олиб, ушбу пулларни кредит қарздорликни сўндириш учун тўламай, эгаллаб турган хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборди.
Шунингдек, З.Соипова ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, шахсий пластик картасига М.Азимова томонидан ташлаб берилган 900 минг сўм, Н.Оқилова томонидан қарздорлигини сўндириш учун ўтказилган 586 минг сўм, М.Ашрапова томонидан турмуш ўртоғи И.Ашраповнинг номидаги кредит қарздорликни сўндириш учун ўтказилган 950 минг сўм, У.Мўминова томонидан тақдим этилган 3 миллион сўм нақд пулларни, Н.Обилова томонидан ўзининг номидаги кредит қарздорлик учун тўлаган 586 минг сўм пулларни олиб, ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборди.
Суд, судланувчи З.Соиповага жазо тайинлашда, уни айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, қилмишидан пушаймонлигини, шахсини, оилавий ва моддий шароитини, ёлғиз аёллигини, муқаддам судланмаганлигини, иш бўйича етказилган моддий зарар қисман қопланганлигини, жабрланувчиларнинг унга нисбатан даъвоси йўқлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б,в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб, ўташ учун 1 (бир) йил 11 (ўн бир) ой 3 (уч) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади.

Лазиз Обидов,
Жиноят ишлари бўйича
шаҳар суди судьяси.

МАВЗУГА ОИД

Иқтисодий низоларни ҳал қилишнинг муқобил усуллари — келишув битими ва медиатив келишув.

admin

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ – ДЕМОКРАТИК ИСЛОҲОТЛАР АСОСИ

admin

“ТИЛЛАЧИ”НИТАЛОН-ТАРОЖ ҚИЛГАНУЧОВЛОН ҚАМОҚҚА РАВОНА БЎЛДИ

admin

ҚУТЛУҒ ЁШИНГ МУБОРАК БЎЛСИН!

admin