Image default
Жамият

МЕҲНАТ ҚОНУНЧИЛИГИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР КОМБИНАТ ИШЧИ-ХОДИМЛАРИ ҲАЁТИДА ҚАНДАЙ АКС ЭТАДИ?

Шаҳримиздаги МТТУ МИСиС Олмалиқ филиалида “Янги таҳрирдаги Меҳнат Кодекси ва ундаги Жамоа шартномасига ҳаволалар тўғрисида” ўқув-семинари ташкил этилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппаратининг юридик бўлими мудири Ҳамидулла Премқулов, Федерациянинг меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Маҳмуджон Исаев, комбинат меҳнатга ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш бўлими, ходимлар билан ишлаш бўлими, юридик департамент, ижтимоий ишлар бўлими, меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги бўлими масъуллари, комбинатнинг барча корхона цех касаба уюшмаси қўмита раислари ва уларнинг ўринбосарлари, касаба уюшмалари фаоллари ва ишчи-ходимлар иштирок этишди.
Семинар давомида Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 28 октябрдаги Ўзбекистон Республикасининг 798-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси янги таҳрирда тасдиқлангани ва ушбу кодекс 2023 йил 30 апрелдан кучга кириши белгилаб қўйилгани айтиб ўтилди.
Шунингдек, янги таҳрирдаги Меҳнат Кодексида йиллик асосий меҳнат таътилининг энг кам миқдори 21 календар кун этиб белгилангани (амалдаги Меҳнат Кодексига кўра, 15 иш кунидан кам бўлмаслиги белгиланган эди), ходимнинг пенсия ёшига етганлиги муносабати билан иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш асоси чиқариб ташлангани, айрим тоифадаги ходимлар (раҳбарлар, бош бухгалтерлар) учун синов муддати 3 ойдан 6 ойга узайтирилгани ҳамда дам олиш кунини давлат байрамлари (ишламайдиган байрам кунлари) кунларига тўғри келган тақдирда кўчириш қоидаси киритилганлиги тўғрисида ходимларга бафуржа маълумотлар берилди.
Яна бир аҳамиятли жиҳати Меҳнат кодексига ходимларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилишга бағишланган нормалар ҳам киритилган.
Янги таҳрирдаги Кодекснинг 164-моддасида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишни касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб олиш тартиби кўрсатиб ўтилган. Ўзгаришга кўра, агар касаба уюшмаси 10 кун муддат ичида иш берувчи тақдимномасига ёзма равишда жавоб бермаса Иш берувчи касаба уюшмаси розилигисиз меҳнат шартномасини ходим билан бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлаяпти. Кодексда бу каби ўзгаришлар жуда кўп ва мазкур ўқув-семинарда ҳар битта киритилган ўзгаришлар бўйича алоҳида тўхталиб ўтилди.

Феруза Базарова,
ОКМК ходимлари касаба уюшмаси аппаратининг
ижтимоий ҳимоя бўйича мутахассиси.

МАВЗУГА ОИД

ЕР УЧАСТКАСИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШДАДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ

admin

ОЛМАЛИҚДА «ЯНГИ ОЙ» ПАЙДО БЎЛДИ(МИ?)

admin

СУБСИДИЯ АСОСИДА УЙ ОЛИШУЧУН ТАЛАБ ОШМОҚДА

admin

ҲАРБИЙ ҚИСМДА БИР КУН

admin