Image default
Жамият

МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТДАН ҚАЙСИ СОҲАЛАРГА КЎПРОҚ МАБЛАҒ АЖРАТИЛИШИНИ БИЛАСИЗМИ?

Пул бўйича берилаётган ҳар қандай ахборот барчани қизиқтириши аниқ факт. Чунки бу ҳаётда инсонларнинг орзу мақсадлари ва эҳтиёжлари айнан мана шу пул билан боғлиқ. Гап пул ҳақида кетар экан, маҳаллий бюджет, унинг қандай шакллантирилиши, харажатлар ва даромадлар сарфи ҳақидаги маълумотларни сиз билан бўлишгимиз келди. Бу сафар айнан мана шулар хусусида тўхталамиз.

Маҳаллий бюджет ўзи нима?

Маҳаллий бюджет — маҳаллий солиқ ва йиғимлар ҳамда тўловлардан ташкил топиб, давлат бюджетининг шаҳар пул маблағлари жамғармасини ташкил этувчи бир қисми ҳисобланади. Маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фан, таълим, маданият, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт, ижтимоий таъминот, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини таъминлаш, бюджет ташкилотларини сақлаш, иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг мақсадли дастурлари ва тадбирларини амалга ошириш учун молиялаштирилади. Маҳаллий бюджетлар молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш даромадлар базасининг яхши шаклланганлиги ва харажатларнинг барқарорлигига эришилиши билан ифодаланади.

Шаҳримиздаги маҳаллий буджетнинг 2022 йил якуни бўйича харажатларнинг аниқланган режаси 181 млрд 978 млн 500 минг сўмни ташкил қилиб, ҳақиқатда ижроси 181 млрд 133 млн 700 минг сўмга ёки аниқланган режага нисбатан 99.5 фоизга, маҳаллий бюджетнинг 2022 йил якуни бўйича даромад режаси 105 млрд 338 млн 500 минг сўм бўлиб, амалда 127 млрд 592 млн 600 минг сўмга, яъни режага нисбатан 22 млрд 254 млн сўмга (121 фоиз) бажарилди.

Қуйида жадвалда биз шаҳар маҳаллий бюджетнинг 2021 ва 2022 йилларнинг харажатлар режасининг ижроси тўғрисида қиёсладик.

Эътибор қилган бўлсангиз, йиллардаги режа ва бажарилиши борасида рақамларда унчалик катта фарқ сезилмайди.

Маблағлар қандай тежалмоқда?

Лекин спорт, йўл таъмирлаш, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларини сақлаш ташкилотлари учун 2022 йилда қилинган харажатлар 2021 йилга нисбатан камайганлигини кўрсатмоқда. Бунинг сабаби эса маҳаллада оптимизация бўлгани билан боғланмоқда, яъни маҳаллада аввал 3 нафар ходим ишлаган бўлса, ҳозирги кунда фақат маҳалла раиси фаолият юритмоқда.

Шунингдек, Маҳалла ва нуронийлар бўлимида ҳам қисқартиришлар бўлган. Мана шуларни ҳисобига маблағ камайган. Йўл таъмирлаш борасидаги камайишларни ички йўлларни таъмирлаш бўйича алоҳида дастурлар тасдиқлангани ва «Фуқаролар ташаббуси» билан боғлаш мумкин.

Жадвалда режага нисбатан бажарилган харажатлар камлигини ҳам кузатиш мумкин. Яъни иш ҳақидаги бу камайишлар касаллик варақалари ва тежамкорлик ҳисобига бўлади. 4-гуруҳ, яъни коммунал, дори-дармон, озиқ-овқат, ёқилғи мойлаш, бино иншоотларини сақлаш харажатлари ва бошқа харажатлар шаффоф бўлиши учун тендер савдоларига қўйилиши ва энг паст нарх берган тадбиркор ютиши ҳисобига ҳам маблағлар тежаб қолинади.

Шу ўринда жадвалдаги айрим тушунчаларга изоҳ бериб кетсак. Заҳира, эркин қолдиқ, даромад даражасининг орттириб бажарилган қисми маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобланади.

Хўш, улар қандай шаклланади?

Заҳира — маҳаллий бюджетнинг бир фоизидан шаклланиб, ҳокимлик заҳира маблағи деб юритилади. У бюджетда кўзда тутилмаган фавқулодда харажатларга йўналтирилади. Захира маблағларини олишда тендер ва савдоларсиз тўғридан тўғри шартнома имзолаш ҳуқуқи мавжуд.

Эркин қолдиқ — даромад режасининг ортиғи билан бажарилган қисми, қўшимча манба. У орқали имзоланган шартномалар тендер савдолари орқали аниқланади.

Бюджетда пул етишмай қолиши деган нарсалар бўлмайди, чунки смета йил бошида шунга қараб тузилади. Иш ҳақи ошса, юқори турувчи бюджетдан қуйи турувчи бюджетга ошгани бўйича қўшимча пуллари берилади.

Шунингдек, ижтимоий соҳа мисолида қарайдиган бўлсак, 2022 йилда энг кўп харажат (89 млрд 354 млн 379 минг сўм) Соғлиқни сақлашга, энг ками эса Маданият соҳасига сарфланганини кўриш мумкин.

2023 йилги маҳаллий бюджет қандай шакллантирилади?

2023 йил учун ажратилган маҳаллий бюджет харажтлари ва уларнинг қандай шакллантирилиши тўғрисида Маҳаллий бюджетни шакллантириш, бюджет ташкилотларини молиявий таъминлаш бўлим бошлиғи Даврон Абдуқаҳҳоров қуйидагича фикрларни билдирди:

Даврон Абдуқаҳҳоров,
Маҳаллий бюджетни шакллантириш, бюджет ташкилотларини молиявий таъминлаш бўлим бошлиғи

Биз келтирган рақамлар шаҳар Молия бўлимининг 2022 йил маҳаллий буджетнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботидан олинган бўлиб, ушбу ҳисобот Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши қарори билан тасдиқланган.

Дилдора Абдураҳмонова,
Маҳаллий бюджетни шакллантириш, бюджет ташкилотларини молиявий таъминлаш бўлими бошлиғи.

МАВЗУГА ОИД

“БИЗ ИНСОНЛАРНИНГ СИРИ БИЛАН ИШЛАЙМИЗ”

admin

ТАҲЛИЛДАН ТАНҚИДГАЧА ЁХУД МАСЪУЛЛАР ҲАМ НАЗОРАТДА

admin

ОБОД МАНЗИЛЛАРДА ХАЙР-БАРАКА БЎЛУР!

admin

ЯНГИ МАКТАБ ФОРМАСИ ҲАҚИДА

admin