Image default
Спорт

«АГМК» АВЖИГА ЧИҚДИ!

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган шаҳримиз жамоаси ,,АГМК» ҳозирда Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб турибди. 5 февраль куни жамоа Россиянинг Волга клубига қарши назорат баҳси ўтказди ва 1-2 ҳисобида мағлуб бўлди.
,,АГМК»ни жиддий мавсум кутмоқда. Хабарингиз бор, жамоамиз жорий йилда Осиё чемпионлар лигасида баҳсларга киришади. Рақобатли жамоа тузиш ниятида табиийки кучли футболчилар клубга жалб этилмоқда.
Жумладан, жамоага қўшилган янги легионерлар тунислик Муҳаммад Салим, Грузиялик тўпурар футболчи Иракли Рухадзе ва ўткан мавсумда Сурхон клубида барчани ўзига қарата олган Рубен Санчеслар бўлди.
Ўзбекистон МТЖда кўп йиллар ажойиб ўйинлари билан мухлисларни хурсанд қилиб келган Виталий Денисов ҳам АГМКга келиб қўшилди.
Янги мавсумда клуб мураббийи Миржалол Қосимовдан натижа талаб қилишга раҳбариятнинг ҳам, мухлисларнинг ҳам ҳаққи бор. Таркиб ва унинг сифатини ошириш, жамоага яратилаётган шароитлар, ташкилий ишлар назаримда яхши йўлга қўйилган.
Шахсан менга қолса жаноб Қосимовга Суперлигада кучли учликка кириш ва Осиё чемпионлар лигасида гуруҳ босқичига йўл олиш вазифасини қўйган бўлардим.

Жавоҳир
Мусурмонов,
жамоатчи мухбир.

МАВЗУГА ОИД

ҒАЛАБА УЧУН МУНОСИБ ҚАДАМ

admin

ЎЗБЕКИСТОН ЖАҲОНДА ТЕНГСИЗ

admin

КРИШТИАНО РОНАЛДО ОЛМАЛИҚҚА КЕЛАДИ(МИ?)

admin

СПОРТЧИЛАР ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

admin