
САВОЛ: — Ўзим тадбиркорман. Яшаб турган уйимни таъмирлаш учун банкдан кредит олмоқчи бўлиб мурожаат қилганимда катта миқдордаги кредит учун гаров зарур бўларкан. Шу масалада маълумотга эга бўлмоқчи эдим.

Нотариуслар томонидан мол-мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш тўғрисидаги шартномаларни тасдиқлаш пайтида мазкур шартномада қуйидагилар кўрсатилади:
- у қандай шартнома эканлиги (шартноманинг номи);
- шартнома тасдиқланган нотариал идоранинг номи ва жойлашган ери (почта манзили) ва нотариуснинг исми, фамилияси, отасининг исми;
- гаровга (ипотекага) олувчи билан гаровга (ипотекага) қўювчи ҳақидаги тўлиқ маълумот, жумладан, тарафлар ёки уларнинг вакилларининг фамилияси, исми, отасининг исми, манзили (ишончнома берилган сана, унинг рақами, ким томонидан берилганлиги ва тасдиқланганлиги) ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжатдаги маълумотлар;
*турган жойи ва идентификация қилиш учун етарлича тавсифи кўрсатилган ҳолда ипотека нарсаси, унинг баҳоси, моҳияти, миқдори, ипотека билан таъминланадиган мажбуриятни бажариш муддати ва ипотекага қўйилган мол-мулк тарафларнинг қайси бирида турганлиги; - гаров (ипотека) нарсаси бўлган мол-мулк гаровга (ипотекага) қўювчига қайси ҳуқуққа кўра тегишли эканлиги ва гаровга (ипотекага) қўювчининг бу ҳуқуқини рўйхатдан ўтказган ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри соҳасидаги ваколатли орган номи;
- агар гаров (ипотека) нарсаси гаровга (ипотекага) қўювчига ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлса, ижара муддати;
- гаров (ипотека) нарсасининг баҳоланганлиги ҳақидаги маълумот;
- г а р о в ( и п о т е к а ) б и л а н таъминланадиган мажбурият, унинг суммаси, вужудга келиш асослари ва бажарилиш муддати. Бу мажбурият бирон-бир бошқа шартномага асосланган ҳолларда эса, мазкур шартноманинг тарафлари, тузилган санаси ва жойи;
- агар гаров (ипотека) билан таъминланадиган мажбурият суммаси келгусида аниқланиши лозим бўлса, гаров (ипотека) билан таъминланадиган мажбурият суммасини аниқлаш тартиби ва бошқа зарур шартлар;
- агар гаров (ипотека) билан таъминланадиган мажбурият қисмларга бўлиб бажарилиши лозим бўлса, тегишли тўловларнинг муддатлари (даврийлиги) ва уларнинг миқдорлари ёки бу миқдорларни аниқлаш имкониятини берадиган шартлар;
- мажбурият кўрсатилган муддатда бажарилмаслигининг оқибатлари;
- гаров (ипотека) нарсасининг н а вб атд а г и г а р о в г а ( и п от е ка г а ) қўйилган ёки қўйилмаганлиги, бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлиги;
- гаровга (ипотекага) қўювчи билан гаровга (ипотекага) олувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
- шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан тузилган деб ҳисобланиши ҳақида маълумот;
- шартнома нусхаларининг сони;
- н о т а р и у с н и н г ш а р т н о м а н и тасдиқлаганлиги ҳақида тасдиқловчи ёзув;
- тарафлар келишувга эришган бошқа маълумотлар;
- шартноманинг мазмуни, аҳамияти нотариус томонидан тушунтирилганлиги, шартнома матни билан тарафлар тўлиқ танишганлиги ва тарафларнинг асл мақсадига мувофиқ келиши.
- Кўчмас мулк ва автомототранспорт в о с и т а л а р и б и л а н б о ғ л и қ ш а р т н о м а л а р н и н г т а с д и қ л о вч и ёзувида гербли (махсус) бланканинг (бланкаларнинг) серияси, тартиб рақами ва ҳудудий коди кўрсатилиши лозим.
Қонунда назарда тутилган ҳолларда ундирувни ипотекага қўйилган мол- мулкка қаратиш нотариал тартибда тасдиқланган келишув асосида ҳал этилиши ҳақидаги маълумот ҳам ушбу шартнома матнида кўрсатиб ўтилиши лозим.
Зебо Махмудова,
Олмалиқ шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус.