Image default
Таълим

ДАҲОГА ТАЪРИФ МУТАХАССИС ТИЛИДА

Шаҳримиздаги 7-сонли умумтаълим мактабида Мир Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги муносабати билан «Буюк мутафаккир, даҳо шоир ва эрку бахт тимсоли» мавзусида филология фанлари доктори, профессор Турсунали Мирзақулов билан адабий-бадиий учрашув ташкил этилди.
Тадбирда сўз мулкининг султони А.Навоийнинг ижод йўли, асарларининг бугунги кунимизда тутаётган ўрни ва ғазалнавис шоирга буюк инсонлар томонидан берилган таърифу тавсифлар хусусида профессор Т.Мирзақулов ўқувчиларга бир қанча қизиқарли маълумотларни сўзлаб берди.
Шундан сўнг мактабнинг ижодкор ўқувчилари Навоийга бағишлаб ёзган ижод намуналарини ўқиб беришди. Мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Наргиза Эшматова ҳамда унинг шогирдлари томонидан берилган Навоий ижодига оид саволларга профессор Т.Мирзақулов батафсил жавоб бериш билан бирга билим хазинасини ижодкор ёшлар билан баҳам кўрди.

Дилдора Абдураҳмонова.

МАВЗУГА ОИД

Хотира азиз, қадр муқаддас!

admin

МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР ТАРАННУМИ

admin

ҒАЛВИР СУВДАН КЎТАРИЛДИ

admin

ИҚТИДОРЛИ ЎҚУВЧИЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

admin