Image default
101 хабари

МЭЗ ХОДИМЛАРИНИНГ 73 НАФАРИ ЖАМИ 7 270 000 СЎМЛИК ЖАРИМАГА ТОРТИЛГАН

ОКМК АЖ Мис эритиш заводи (МЭЗ) цехларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида бир қанча ишлар амалга оширилди.

Мис эритиш заводида оловли ишларга боғлиқ бўлган барча ишчи-ходимлар ОЁХТТЭБ инспекторлари томонидан ўқитилиб, белгиланган тартибда рухсатномалар берилди. МЭЗ ҳудудида Ёнғин техник комиссияси томонидан мунтазам текшириш ишлари олиб борилиб, ёнғинларнинг олдини олиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиб, цех ва бўлинмаларга тегишли вазифалар юклатилди.
МЭЗ цех ва бўлинмаларига бириктирилган ҳудудлар ва “ТАНАЧИ-КОРИЗ” канали қирғоқлари мунтазам ўсаётган ўтлардан тозаланиб, МЭЗ ҳудудидан ташқарига олиб чикилди.
МЭЗнинг КМИЧЦ томонидан бириктирилган ҳудудларда ўсаётган ўт ва қуруқ ўтлардан ўз вақтида тозалаш ишлари олиб борилмагани кузатилди. Шунингдек, СКЦ, ТМС ва ЦБ, КМИЧЦ ва МТБ бўйича ходимлар бўлими раҳбарияти томонидан такдимномаларда кўрсатилган вазифалар ўз вақтида бажарилмаганлиги, бирламчи ёнғин ўт ўчириш воситалари ва мосламаларини тўлиқ тартибга келтирилмасдан асбоб-ускуналарни хўжалик ишлари максадида фойдаланиши кузатилди. О ва КАЦ, ХТЦ ва КМИЧЦ цехларида ёнғин ўчириш ички сув таъминоти ёнғин енглари буйруқ асосида ўз вақтида текширилмаслиги оқибатида носоз ҳолатларга келиб қолган.
МЭЗга тааллуқли умумий 60тадан 9та ёнғин хавфсизлиги йўналиши бўйича камчиликлар ўз вақтида бажарилмаган.
2022 йил давомида МЭЗда фаолият олиб борувчи 73 нафар, хусусан, 31 нафар муҳандис-техник ва 42 нафар ишчи-ходим ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаганлиги ва бузганлиги учун умумий 7 270 000 сўмга жаримага тортилган. Йил давомида юқорида кўрсатилган ёнғин хавфсизлиги бўйича олиб борилган ишлар, вазифалар ва кузатилган камчиликларни ҳисобга олган ҳолда 2023 йилда Мис эритиш заводи ҳудудида ёнғинларнинг олдини олиш, ишчи-ходимларига ёнғин хавфсизлиги қоидалари асосида амалий ўқув машғулотлари ва профилактика ишларини олиб бориш, ёнғин-техника ускуналаридан самарали фойдаланиш ва меъёрий ҳужжатлар талабларга мувофиқ сақлаш, МЭЗ цех ва бўлинмаларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ишларини яхшилаш мақсадида хавфсизлик назорат ишлари олиб бориш режалаштирилди.

Алишер Абсаитов,
ОЁХТТЭБ инспектори
.

МАВЗУГА ОИД

ХАВФСИЗЛИК — БИРИНЧИ ДАРАЖАДА

admin

НАЗОРАТСИЗ КОЛГАН БОЛА ШЎХЛИГИ ҚИММАТГА ТУШДИ

admin

ЁНҒИН ВАҚТИДАҚАНДАЙ ҲАРАКАТЛАНИШ ЛОЗИМ?

admin

ЎТ БАЛОСИДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!

admin