Image default
Жамият

ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ЙИЛ ДАВОМИДА НИМАЛАР БИЛАН БАНД?

Маълумки, 2022 йилнинг илк ойларидаёқ маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчилари лавозими ташкил этилган эди. Жорий йил январь ойида эса шаҳримиздаги ҳар бир ҳоким ёрдамчилари ўз ҳудудларида 2022 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2023 йил режалари тўғрисида аҳолига батафсил ҳисобот топширишди.

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази бошлиғи Акром Нишонов берган маълумотларга кўра, 52 та маҳаллада фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари томонидан шу кунга қадар аҳолини доимий даромад манбаи билан таъминлаш мақсадида 10 764 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. Жумладан, 6 991 нафари доимий иш жойига жойлаштирилди, 3 773 нафари ўзини ўзи банд қилган сифатида расмийлаштирилиб, бандлиги таъминланди. Шунингдек, ҳоким ёрдамчилари тавсияномалари асосида 495 та лойиҳага жами 12,496 млн. сўм имтиёзли кредит ва 105 нафар ишсиз фуқарога 276 млн. сўмлик субсидиялар ажратилди. Маҳаллаларда амалга оширилган ишлар натижасида 262 та юридик ва 709 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди. Шаҳримизда ижтимоий реестрга киритилган 2540 та хонадон хатловдан ўтказилиб, 1757 та хонадон даромади яхши ва 783 та хонадон даромади кам деб аниқланди.
2022 йил IV чорак якунлари билан KPI (энг муҳим самарадорлик) кўрсаткичлари натижасига кўра Олмалиқ шаҳри ўртача 95.64 балл (аъло) натижа қайд этиб, Тошкент вилоятининг 22 та туман-шаҳарлари ўртасида яхши натижага эришиб, 3-ўринни эгаллади. Шаҳарда 52 та маҳалладан 7 таси энг юқори 100 баллга эришган бўлса, 41 нафари аъло ва 4 нафари яхши натижа қайд этди.
Шу ўринда яхши натижалар қайд этаётган “Коинот” МФЙ ҳоким ёрдамчиси Саҳоб Чанчаров фаолиятига бир назар ташласак. С.Чанчаров ўз ҳудудида қуйидаги ишларни амалга оширди:

Шу билан бирга, «Коинот» маҳалласи бўйича 2022 йилда 18 нафар фуқарога 346,5 млн сўмлик имтиёзли кредит, 9 нафар фуқарога жами 42,0 млн сўмлик субсидиялар ажратилди. Саҳоб Чанчаров “Коинот” маҳалласида 2023 йил мобайнида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ўз томонидан ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” ҳақида қуйидагиларни маълум қилди:

  • “Коинот” МФЙ, «Табассум» кўчасида янги ташкил этилётган хизмат кўрсатиш савдо дўкони ва овқатланиш жойи. (Ишчи сони — 12 киши). Ишга тушиш муддати: 15.02.2023 йил;
    *Янги ташкил этилётган хизмат кўрсатиш савдо дўкони ва овқатланиш жойи (Ишчи сони- 12 киши). Ишга тушиш муддати: 15.02.2023 йил;
    *Ноқонуний ўрнатилган 2 та фуд-трек кўчма савдо асосида қонунийлаштириш ҳамда йил охиригача қўшимча 4 та ўрнатиш. Иш ўрни сони-5 та. Ишга тушиш санаси-15.03.2023 й.;
    *Замонавий болалар даволаш-массаж жойи ташкил этиш. Иш ўрни сони-3 та. Ишга тушиш санаси-01.03.2023 й.;
    *3 та озиқ-овқат дўкони, 5 та но озиқ-овқат дўкони ишга тушириш. Иш ўрни сони-10 та. Ишга тушиш санаси- 2023 йил якунига қадар;
    *Янги замонавий бозор растасини ташкил этиш.
    *Бўш турган ерда янги замонавий маҳалла биноси ташкил этиш.
    Муддати 01.03.2023 йил;
    *Янги 2 та замонавий болалар ўйингоҳи қуриш;
    *Ўз-ўзини банд қилиш орқали уйда 2 та косметология, 2 та уй боғчаси, 5 та тикувчилик ҳамда 3 та ширинлик тайёрлаш бўйича фуқароларга кредит, субсидия ажратиш. Муддати 2023 йил давомида.
    Юқорида фақат С.Чанчаровнинг 2023 йилдаги режалари кўрсатилган бўлса, шаҳар миқёсида оладиган бўлсак, ҳоким ёрдамчилари томонидан шаҳримизда ҳозирда 1 200 дан ортиқ ишсизлар аниқланган бўлиб, ушбу фуқаролар қуйидаги йўналишлар ҳисобига бандлиги таъминланади.
    Олмалиқ шаҳри драйвери саноат ва хизмат кўрсатиш бўлганлиги, сабабли ушбу йўналишлар ҳисобига 734 нафар, 1 149 нафар фуқаролар кредит ва субсидия ажратиш ва Е-Аукцион платформаси орқали 93 та сотиб олинган ер майдонларидаги объектларнинг ишга тушиши натижасида 374 нафар фуқаролар бандлигини таъминланлаш режалаштирилган.

МАВЗУГА ОИД

“ЗАКОВАТ” ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ТУРНИРИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

admin

ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ФАОЛИЯТИ ҚАЙ ТАРТИБДА БАҲОЛАНАДИ?

admin

ҚАНЧА АЁЛЛАР ЎҚИШГА КИРИШ УЧУН ИМТИЁЗГА ЭГА БЎЛДИЛАР?

admin

Режа бажарилди:63 минг туп дарахт экилди

admin