Image default
Саломатлик

ШАҲРИМИЗДА ҚАЙСИ КАСАЛЛИКЛАРГА ҚАРШИ БЕПУЛ ВАКЦИНАЛАР ҚИЛИНАДИ?

Инфекцион касалликлар бу — атроф муҳитдаги бактериялар, вируслар, энг содда жониворларнинг киши, ҳайвон ва ўсимлик организмига кириб кўпайиб, зарарли таъсир кўрсатиши натижасида келиб чиқадиган касалликлардир.

Бемор организмида шу касалликни вужудга келтирувчи махсус микроб борлиги ва касалликнинг одамдан одамга юқиши мумкинлиги Инфекцион касалликларнинг асосий белгиларидир.

Ҳозирги вақтда юқумли касалликларга қарши курашиш борасида эришилган ютуқлар замирида иммунопрофилактика эмлаш тадбири салмоқли ўрин тутган. Дунёда эмлаш воситалари билан 40 та юқумли касалликларга қарши самарали кураш олиб борилмоқда.

Мамлакатимизда Миллий профилактик эмлаш календари жорий этилган. Унга мувофиқ, 13 турдаги юқумли касалликлар, жумладан, дифтерия, кўкйўтал, қоқшол, сил, вирусли гепатит В, полиомиелит, қизамиқ, қизилча, эпидемик паротит, ротавирус, пневмококк, гемофилиус инфлюэнца тип Б (ХИБ) инфекцияси, бачадон бўйни саратонига қарши режали вакцинация тадбирлари ўтказилади.

Ўзбекистонда иммунопрофилактика бўйича миллий сиёсати Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг тиббиёт соҳасида тасдиқланган талаблари бўйича белгиланган асосларга мўлжалланган бўлиб, эпидемик кўрсатмалар асосида миллий эмлаш календари барчага бепул ва бир хил тайинланади.

Ана шу вакциналарнинг аксарияти бола бир ёшга тўлгунича қўлланилади. Масалан, 2001 йилдан бери 1 суткалик чақалоқлар вирусли гепатит Вга қарши ВГВ вакцинаси билан эмланади.

2000 йилгача дифтерия, қоқшол ва кўкйўталга қарши фақат АКДС вакцинаси қўлланилган. 2009 йилда  профилактик эмлаш календарига ўзгартириш киритилиб, 2, 3 ва 4 ойлик чақалоқларни Пента-1, Пента-2 ҳамда Пента-3 комбинация қилинган вирусли гепатит В га ва гемофил инфекциясига қарши вакциналар киритилган вакциналари билан эмлаш йўлга қўйилди.

 5 ёшгача бўлган болалар ўртасида вирусли диарея касаллиги туфайли  нобуд бўлиш ҳолатларини ротавирус инфекцияси келтириб чиқариши аниқлангач, унга қарши вакцина юртимизда 2014 йилда профилактик эмлаш календарига киритилди.

Ҳозир болалар 2, 3 ва 4 ойлигида тегишли кетма-кетликда Рота-1, Рота-2, Рота-3 вакциналари билан эмланмоқда. Натижада ўғил-қизлар ўртасида вирусли диарея касаллигидан ўлим ҳолатлари кузатилгани йўқ.

2018 йилда пневмакокк касаллигига қарши бола 2, 3 ва 12 ойлик бўлганида қўлланиладиган Пневмо-1, Пневмо-2, Пневмо-3 вакциналари профилактик эмлаш календарига киритилди.

 2, 3, 4 ва 16 ойлик болаларни полиомиелитга қарши эмланадиган томчили вакцина ИПВ инекцион вакцина билан тўлдирилди.

2007 йилдан бошлаб болалар 12 ойлик вақтида қизамиқ, паротит ва қизилчага қарши КПК-1, олти ёшлигида эса КПК-2 вакциналари билан эмланади.

Миллий эмлаш календарига 2019 йилдан бачадон бўйни саратонига қарши қўлланилувчи ОПВ вакцинаси ҳам киритилди. Республикамизда ҳар йили 9 ёшли 350 минг нафар, шундан шаҳримиздаги 2000 нафардан ортиқ қизлар ушбу вакцина билан эмланмоқда.

Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, юртимизда ҳар йили 2,5 миллион нафардан зиёд, Олмалиқ шаҳрида 10 мингдан ортиқ бола эмланади. Бу жараён тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилмоқда.

Эмлаш ва иммунизация тадбирларига ГАВИнинг махсус лойиҳалари ҳамда COVAX дастури доирасида, шунингдек, ЮНИСЕФ ва ЖССТ томонидан ҳам алоҳида кўмак бериляпти.

У.Усманова,

шаҳар СЭО ва ЖСБ

Эпидемиолог врачи.

МАВЗУГА ОИД

Коронавирусга қарши бустер доза билан эмлаш

admin

СИЗДА БЎҚОҚ БОРМИ?

admin

ШИФОКОРЛАР УЧУН ИМТИЁЗЛАР

admin

КАМҚОНЛИК БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ МУМКИН: САБАБЛАРИ, АЛОМАТЛАРИ, ДАРАЖАЛАРИ ВА ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ

admin