Image default
Жамият

АСКАРЛАР УЧУН ЖИДДИЙ СИНОВ

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида йигитлик бурчини ўтаётган аскарларнинг жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик фанлари бўйича олган билимларини якуний баҳолаш ҳамда уларнинг билим даражасини текшириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ходимлари иштирокида тест синовлари бошланди.
Ўқишга киришда муддатли ҳарбий хизматчиларга имтиёз берадиган тавсиянома учун тузилган мазкур тест саволларининг умумий сони 100 та бўлиб, уларнинг 40 таси – жанговар тайёргарлик, 20 таси – маънавий-маърифий тайёргарлик, 10 таси – математика, 10 таси – физика, шунингдек қолган 20 таси мантиқий саволлардан иборатдир. Тест синовларини бажариш ва жавобларини белгилаш учун аскарларга 3 соат вақт берилади.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган фуқаролар олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга эга бўлади.Шунингдек, улар Республиканинг олий таълим муассасалари бакалавриатига ўқишга кириши учун тегишли ўқув йилига тасдиқланадиган олий таълим муассасаларига қабул параметрларидан ташқари алоҳида ажратилган қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этади. Тавсияномалар улар берилган санадан бошлаб уч йил мобайнида амал қилади.

М Шакиров,
катта сержант.

МАВЗУГА ОИД

ОКМК СПОРТ МАЖМУАСИ — ШАҲРИМИЗГА САЙЁҲЛАРНИ ЖАЛБ ЭТУВЧИ МАНЗИЛ

admin

БАЙРОҒИМ — ҒУРУРИМ

admin

МЕҲР-МАТОНАТНИНГ МАЪВОСИ — АЁЛ!

admin

ШАҲАР КЕНГАШИДА НИМА ГАП?

admin