Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг жорий йил 9 февралдаги VI-64-16-10-147-К/23-сонли «Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши, Кенгаш доимий комиссиялари ва сиёсий партияларнинг шаҳар Кенгашидаги депутатлик гуруҳларининг 2023 йилга мўлжалланган иш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан Кенгашнинг доимий комиссиялари, партия депутатлик гуруҳларининг 2023 йилга мўлжалланган иш режалари тасдиқланди.
Кенгаш ва унинг доимий комиссиялари, депутатлик гуруҳлари йил давомида асосан мана шу иш режалар асосида масъуллар ҳисоботлари ва ахборотларини эшитиб, муҳокама қилиб борадилар. Режада белгиланган вазифаларни бажарилишини таъминлайдилар.
Шунингдек, Кенгаш аҳолини қийнаётган энг муҳим масалаларни иш режаларида бўлмасада ўз ташаббуслари билан йил давомида эшитиб бориш, ҳисоб сўраш ваколатига эга.
Навбатдаги сессияда депутатлик гуруҳларининг 2023 йилга мўлжалланган иш режаларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Мазкур иш режага асосан йил давомида жами 18 та (ўртача ҳисобда ҳар 3 ойда 2 та )сессия ўтказилиши ва жами 73 та масалани (ҳар бир сессияда 4-5 та масала) муҳокама этиш режалаштирилган.
Доимий комиссиялар бўйича эса жами 23 та масалани алоҳида ўрганиб, 2 та масалани эса қўшма равишда кўриб чиқиш режалаштирилган. Бунда ҳар бир доимий комиссияга йил давомида 5-6 та масала тўғри келади (сессияга киритиладиган 73 та масала ҳам доимий комиссияда муҳокама қилинади).
Қарорга асосан ҳар чорак якуни бўйича Кенгаш, доимий комиссиялар, партия депутатлик гуруҳлари ҳамда депутатларнинг иш режалари бажарилиши юзасидан танқидий-таҳлилий муҳокамалар амалга оширилиши белгиланган.
Шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати