Image default
Таълим

ИПАК ЙЎЛИ ИННОВАЦИЯЛАР университети

Университетда қуйидаги Бакалавриат таълим йўналишлари (кундузги ва сиртқи шакли) мавжуд:

Педагогика ва психология

Бошланғич таълим

Иқтисодиёт

*Иқтисодиёт (тармоқлари ва соҳалари бўйича)
*Иқтисодиёт (математик иқтисодиёт) -(математика, чет тили)
*Иқтисодиёт: озиқ-овқат ва ресурслар иқтисодиёти (математика, чет тили)
*Иқтисодиёт: қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (математика, чет тили)
*Иқтисодиёт (қишлоқ хўжалигида) -(математика, чет тили)
*Иқтисодиёт (темир йўл транс-порти) — (математика, чет тили)
*Жаҳон иқтисодиёти;
*Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим);
*Таълим муассасаларининг бошқаруви.

ИПАК ЙЎЛИ ИННОВАЦИЯЛАР УНИВEРСИТEТИ ректори Раҳмонов Насимхон Асқарович

Университет ректори, филология фанлари доктори Раҳмонов Насимхон Асқарович нафақат республикамизда, айни вақтда Ўрта Осиё ва туркий дунё илм-фанига муносиб ҳисса қўшган таниқли профессор саналади. Фарғона вилоятининг Бувайда туманида камолга етган Насимхон Раҳмонов Фарғона давлат педагогика олийгоҳида таҳсил олган. Илк иш фаолиятини ўрта мактабда ўқитувчиликдан бошлаган изланувчан педагог кейинроқ “Ўқитувчи” нашриётида муҳаррир, ЎзФА Қўлёзмалар институтида катта илмий ходим, институт директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари вазифаларида иш олиб боради. 1999-2001 йилларда ЎзФА Шарқшунослик институтининг Марказий Осиё ва Узоқ Шарқ бўлими етакчи илмий ходими, 2001-2010 йилларда ЎЗМУ (Ўзбекистон Миллий Университети )нинг ўзбек филологияси бўлими профессори, 2010-2012 йилларда ЎЗМУнинг журналистика факультети декани, 2012 йилдан 2022 йилгача ўзбек тили ва адабиёти университети, Тошкент давлат санъат ва маданият олийгоҳи, ЎМУ профессори сифатида самарали тадқиқотлар олиб борди. Профессор Насимхон Раҳмоновнинг илмий изланишлари халқаро миқёсда эътироф этилган. Хусусан, 2017 йилда Туркия янги стратегик тадқиқотлар марказининг махсус мукофотига, 2020 йилда Халқаро туркий академиянинг кумуш медали, 2021 йилда Қозоғистон халқлари Ассамблеясининг “Бирлик” олтин медали билан тақдирланган. Таниқли фан арбоби Насимхон Раҳмонов 2022 йил декабрдан буён Ипак йўли инновациялар университети ректори лавозимида фаолият олиб бормоқда.

ИПАК ЙЎЛИ ИННОВАЦИЯЛАР УНВEРСИТEТИ бош директори, бошқарув раиси Қутлимурадов Азиз Рўзимурадович

Университет реал иқтисодиёт тармоқлари учун талаб юқори бўлган етук мутахассислар тайёрлайди. Замонавий ўқув аудиториялари энг сўнгги ИТ технологиялари билан жиҳозланган АРМ (ахборот ресурс маркази) шинам ўқув заллари, фан кабинетларида талабалар учун барча шарт-шароитлар муҳайё этилган.

! Аризалар
12 февралгача қабул қилинади. Шошилинг, вақт кам қолди. Қабул сони чекланган. Нуфузли университет талабаси бўлиш имкониятини қўлдан бой берманг.

Қўшимча
маълумотлар учун телефонлар:

+998900076537
+998994414450
+998930828440
+998996452494

Қабул комиссияси манзили:
Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳар,
“Ойдин” МФЙ, Эҳтиром кўчаси, 4/2-17 “Б” уй.

МАВЗУГА ОИД

АБИТУРИЕНТЛАР, БОРМИСИЗ, ОМОНМИСИЗ?

admin

УСТОЗ – ТАЪЛИМ БУНЁДКОРИ

admin

УХЛАЁТГАН АДАБИЁТ

admin

ТИЛ МИЛЛАТ РУҲИ, МАДАНИЯТИМИЗ ХАЗИНАСИ

admin