Ой ва сариқ чақа
«Назаримда, шундай одамлар бўладики, улар туғилишлари керак бўлган жойдан бошқа масканларда таваллуд топишади. Тасодифият уларни муайян ўлкага итқитиб ташлайди-да, умр бўйи ўзлари кўрмаган ватанлари фироқида азоб чекадилар… Туғилган юртида бегоналар билан яшайди, ўзлари ҳам бошқаларга бегона бўлиб қолишади».
Бундай ҳислар ҳаммада ҳам бўлармикан? Ҳаммада ҳам барчага бегонадек ҳис пайдо бўладими? Денгизни соғинадими? Саҳро ёки тоғларни-чи? Беихтиёр аллақандай жойларни қумсайдими? Ўша ерликларни ўз яқинидек кўрадими?
Сиз ҳам ўзингизни шунақа ҳис қилганмисиз ҳеч? Унда «Ой ва сариқ чақа»ни ўқиб кўришни тавсия қиламиз.
