Image default
Биласизми?

«КЎРПАСОЙ»
МАҲАЛЛАСИНИНГ НОМИ НИМАНИ АНГЛАТАДИ?

Шаҳримиздаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг аксарияти 1992 йилда ташкил топган бўлиб, ҳозирги кунда 52 та маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолият олиб бормоқда. 1990 йили «Чамбил» маҳалласи, 1991 йили эса «Намуна» маҳалласи ташкил топган. «Олмалиқовул» маҳалласи 1992 йили ташкил этилган. «Олмалиқовул» ҳозирги «Қалмоққир» кони ўрнида жойлашган эди. Аҳолиси янги манзилни ана шу овул номи билан атаган. Аввалги ном унутилиб кетмаслиги учун янги жой-манзилларни айни шу усул билан номлаш кенг тарқалган усуллардан биридир. Бунга «Чамбил» МФЙ номи ҳам мисол бўла олади. Денов, Бойсун ва бошқа туманларда «Чамбил» деб номланган аҳоли масканлари учрайди. Халқ достонларида эса «Чамбил» «Чамбилбел» афсонавий юрт номлари қайд этилган. Аслида Чамбил, тадқиқотчиларнинг қайд этилишича, қўнғирот қабиласи таркибидаги уруғ номидир.
«Олмалиқсой» маҳалласининг номланиши қадимги даврлардан бери шаҳарга туташ унинг яқиндаги сой — «Олмалиқсой» билан боғлиқ. Шу сабабли мазкур ҳудуддаги МФЙнинг номи «Олмалиқсой» деб аталади. Ушбу маҳалла 1992 йилда ташкил этилган. «Кўрпасой» маҳалласи ҳудудидан кичик сой оқиб ўтгандан сув сатҳи пасайган пайтда сув юзасида кўрпага ўхшаш сув ўтлари ўзига хос кўкаламзорни юзага келтирган. Шунга кўра маҳалла аҳли ушбу манзилни «Кўрпасой» деб номлаган. Шаҳар таркибида маҳалланинг ташкил этилиш санаси 1993 йил.

Турсунали Мирзақулов,
профессор.

МАВЗУГА ОИД

ХОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИНИ ҚАЕРДАН ОЛИШ МУМКИН?

admin

15 БАРАВАР МИҚДОРИДАГИ КОМПЕНСАЦИЯ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?

admin

2023 йил 1 майдан

admin

ТАДБИРКОРЛИК КОДЕКСИ ТАЙЁРЛАНМОҚДА

admin