2017 йил 11 август куни Ўзбекиcтон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олмалиқ шаҳрига ташрифи чоғида шаҳарнинг бош режаси асосида амалга оширилиши режалаштирилган қурилиш ва ободонлаштириш лойиҳалари билан танишди. 2035 йилгача мўлжалланган бош режага кўра, Олмалиқ шаҳрининг маъмурий ҳудуди кенгайтирилиши режалаштирилди. Саноат ҳудуди шаҳар марказидан олиб чиқилиб, замонавий инфратузилмани ривожлантириш, аҳолига қулай уй-жойлар барпо этиш кўзда тутилган эди.
(Давоми, боши 1- саҳифада)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 25 июндаги Тошкент вилоятининг Оққўрғон, Оҳангарон, Бекобод, Бўстонлиқ, Бўка, Зангиота, Юқори Чирчиқ, Қибрай, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Янгийўл туманлари ва Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Янгийўл, Бекобод шаҳарлари чегараларини ўзгартириш бўйича SQ-326-IV-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, ушбу қарор ижросини таъминлаш юзасидан Тошкент вилояти ҳокимининг 2021 йил 30 июлдаги 23-10-0-Қ/21-сонли қарори ҳамда Олмалиқ шаҳар ҳокимининг 2021 йил 15 сентябрдаги 55-10-147-Қ/21 сонли қарорлари қабул қилинди.
Шундан келиб чиқиб, 2022 йил 20 июль куни халқ депутатлари шаҳар Кенгаши қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга кўра, Пискент тумани ҳудудидан Олмалиқ шаҳар таркибига 3 564.6 гектар (шундан 2 407.3 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони ўтган бўлиб, шаҳарнинг умумий ер майдони 13 276.8 гектарни ташкил этади. Олмалиқ шаҳри маъмурий-ҳудудий тузилишига кўра чегара узунлиги 107 км 101 метрни, шундан шимолий-шарқий 2 км 870 метр Оҳангарон тумани билан, 104 км 231 метр Пискент тумани билан чегарадош.
Пискент туманидан Олмалиқ шаҳрига жами 1 430 та объектларни топшириш қабул қилиш режалаштирилган.
Булардан;
- 561 гектарли 1 415 та объектларни (турар жой – 1 324 та (199.2 га) нотурар – 91 та (361.7)) топшириш, қабул қилиш ишлари амалга оширилган;
- 495,3 гектарли 931 та объект (турар жой — 838 та (133.5 Га) нотурар – 93 та (361.7)) Олмалиқ шаҳар “Кўчмас мулк-3” дастурига киритилган”.
Бундан ташқари Пискент тумани ҳудудидан 1 та мактаб, Оҳангарон тумани ва Пискент тумани ҳудудидан ўтаётган ҳудудларда жойлашган 6 та қабристон хатловларда аниқланган ва расмийлаштириш ишлари давом этмоқда.
Шу муносабат билан Пискент туманидан “Намуна” (собиқ) МФЙ ҳудуди шаҳримиз тасарруфига ўтказилди. «Намуна» МФЙда жами 9 қишлоқ (қишлоқ мақоми тугатилди) ва 40 та кўча, 1 та мактаб (24-сонли мактаб (собиқ 34-сонли мактаб), 7 та қабристон (шундан 5 таси очиқ, 2 таси ёпиқ) мавжуд.
Олмалиқ шаҳрида ҳам “Намуна” номли МФЙ мавжуд бўлиб, Пискент ҳудудидан қабул қилинаётган “Намуна” МФЙ такрорий географик объект сифатида “Давлат тили тўғрисида”ги Қонунни амалга ошириш ва топонимик объектларга ном бериш бўйича шаҳар комиссиясида кўриб чиқилди. Маҳаллий аҳоли билан маҳалла номини ўзгартириш масаласида бир неча маротаба учрашувлар ўтказилди. Шундан, “Давлат тили тўғрисида”ги Қонунни амалга ошириш ва топонимик объектларга ном бериш бўйича шаҳар комиссияси билан маҳаллий аҳоли ўртасида расман 5 марта учрашув ташкил этилди.
“Давлат тили тўғрисида”ги Қонунни амалга ошириш ва топонимик объектларга ном бериш бўйича шаҳар комиссияси раиси, шаҳар ҳокими Қ.Хамдамов бошчилигида ташкил қилинган мазкур учрашувларда Пискент ҳудудидан Олмалиқ шаҳрига қабул қилинган такрорий номдаги “Намуна” МФЙнинг номи ҳақида турли хил фикрлар билдирилди. Жумладан, шаҳримиз тарихини яхши билган олим, профессор Абдурашид Хасанов ўз нутқи давомида «Намуна» МФЙ томонидан таклиф қилинган 2 та ном, яъни, “Ҳилол” (янги чиққан ой) ва “Эвалак” (маҳаллий қишлоқ ҳудудининг номи) атамаларининг маъноси, мазмун-моҳияти, келиб чиқиш сабаблари ва бугунги кунда бу ном орқали аҳолида англашиладиган ҳолатлар ва тушунчалар юзасидан аниқ илмий асосланган далиллар келтирилди.
Шундан сўнг, «Намуна» МФЙнинг раиси Б.Арсламбаев ҳам ҳақиқатда 2 та ном аҳолининг асосий таклифлари эканлигини айтиб, ҳудудда яшаётган аҳоли фаолларининг бир неча учрашувлари сўнгида «Намуна» МФЙ негизида ташкил этилиши кутилаётган янги МФЙга “Ҳилол” номини бериш бўйича илтимоснома киритилганлигини маълум қилди.
Йиғилишда қатнашганлардан “Эвалак” номини сақлаб қолишлиги айтиб ўтилди. Аммо, кўпчилик “Ҳилол” атамасининг маъноси илмий тарафдан ҳам, миллийлигимиз томонидан ҳам, диний қараганда ҳам янги маҳалла учун мослиги “Янги Ўзбекистон” сўзлари каби ёрқинлигини билдиришди.
Шундан сўнг Топономик объектларга ном бериш бўйича шаҳар комиссиясининг қарори қабул қилинди. Унга кўра, маҳаллий аҳоли томонидан таклиф этилаётган мазкур номлар эксперт хулосасини олиш мақсадида Топонимик объектларга ном бериш бўйича вилоят комиссиясига юборилди ҳамда олинган хулосага кўра “Ҳилол” атамаси мақсадга мувофиқ деб топилди.
2023 йил 2 февралдаги Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши “Олмалиқ шаҳридаги айрим маҳаллалар ҳудудлари чегараларига ўзгартириш киритиш, баъзи географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисида”ги VI-64-8-10-147-К/23-сонли қарорида “Намуна” МФЙ номи расман “Ҳилол” МФЙ номига ўзгарди.
Ҳозирда шаҳримизда 52 та МФЙ, 334 та кўча, 9 та қабристон, 1 та хиёбон, 6 та истироҳат боғи мавжуд.
Олмалиқ шаҳридаги ном берилаётган ёки қайта ном берилаётган баъзи географик объектлар рўйхати ва номлари
T/r | Географик объектнинг тури | Жойлашган ўрни | Географик объектнинг амалдаги номи | Географик объектга берилган номи ёки қайта номланиши | Эксперт комиссиясининг хулосаси |
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 |
1 | МФЙ | Олмалиқ шаҳар | Намуна | Ҳилол | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
2 | Кўча | “Ҳилол” МФЙ (собиқ “Намуна” МФЙ) | Номсиз (“Ибн Сино”) | Намуна | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
3 | Кўча | “Ҳилол” МФЙ (собиқ “Намуна” МФЙ) | Номсиз | Шоирлар | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
4 | Кўча | “Ҳилол” МФЙ (собиқ “Намуна” МФЙ) | Номсиз (“Гулзор”) | Гулбоғ | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
5 | Кўча | “Ҳилол” МФЙ (собиқ “Намуна” МФЙ) | Номсиз (“Фахрийлар”) | Қаҳрамонлар | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
6 | Кўча | “Ҳилол” МФЙ (собиқ “Намуна” МФЙ) | Номсиз (“Тинчлик”) | Сокин | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
7 | Кўча | “Ҳилол” МФЙ (собиқ “Намуна” МФЙ) | Номсиз (“Маданият”) | Эвалак | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
8 | Кўча | “Чамбил” МФЙ (собиқ “Намуна” МФЙ) | Номсиз (“Бахт”) | Жалоир | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
9 | Кўча | “Чамбил” МФЙ (собиқ “Намуна” МФЙ) | Номсиз (“Мустақиллик”) | Эркинлик | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
10 | Кўча | “Чамбил” МФЙ (собиқ “Намуна” МФЙ) | Номсиз (“Наврўз”) | Навбаҳор | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
11 | Кўча | Муқимий МФЙ (собиқ “Намуна” МФЙ) | Обод | Суюртепа | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
12 | Кўча | “Чамбил” МФЙ (собиқ “Намуна” МФЙ) | Номсиз (“Янгиобод”) | Баркамол | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
13 | Кўча | «Теракли” МФЙ | Мустақиллик | Мурувват | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
14 | Кўча | «Чамбил” МФЙ | Мустақиллик | Порлоқ ҳаёт | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
15 | Кўча | Аҳмад Яссавий МФЙ | Табассум | Табаррук | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
16 | Кўча | Аҳмад Яссавий МФЙ | Чинор | Каттачинор | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
17 | Кўча | Муқимий МФЙ | Наврўз | Байрам | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
18 | Кўча | «Мустақиллик” МФЙ | Навқирон | Соҳибқирон | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
19 | Кўча | «Теракли” МФЙ | Регистон | Мароқанд | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
20 | Зиёратгоҳ | Олмалиқ шаҳар | Номсиз | Парпи ота | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
21 | Қабристон | Олмалиқ шаҳар | Номсиз | Қоратоғ | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
22 | Қабристон | Олмалиқ шаҳар | Номсиз | Қорақия | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
23 | Қабристон | Олмалиқ шаҳар | Номсиз | Эвалак | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
24 | Қабристон | Олмалиқ шаҳар | Номсиз | Парпиота | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
25 | Қабристон | Олмалиқ шаҳар | Номсиз | Кампирўлди | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
26 | Ҳиёбон | Олмалиқ шаҳар | Номсиз | Олтин олма | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
27 | Истироҳат боғи | Олмалиқ шаҳар | Номсиз | Болажон | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
28 | Истироҳат боғи | Олмалиқ шаҳар | Номсиз | Саноатчилар | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
29 | Истироҳат боғи | Олмалиқ шаҳар | Номсиз | Ўйингоҳ | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
30 | Истироҳат боғи | Олмалиқ шаҳар | Номсиз | Ёшлар | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
31 | Истироҳат боғи | Олмалиқ шаҳар | Номсиз | Бунёдкор | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
32 | Айланма кўча | “Гултепа” МФЙ | Номсиз | Андижон 1 | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
33 | Берк кўча | “Намуна” МФЙ | Номсиз | Бухоро | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
34 | Тор кўча | “Намуна” МФЙ | Номсиз | Гулистон | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
35 | Кўча | “Намуна” МФЙ | Номсиз | Бўстон | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
36 | Кўча | “Намуна” МФЙ | Номсиз | Янгибоғ | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
37 | Кўча | “Ҳилол” МФЙ (собиқ “Намуна” МФЙ) | Номсиз (“Бобур”) | Бобур | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
38 | Кўча | “Ҳилол” МФЙ (собиқ “Намуна” МФЙ) | Номсиз (“Буюклар”) | Буюклар | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
39 | Кўча | “Ҳилол” МФЙ (собиқ “Намуна” МФЙ) | Номсиз (Жалол Маматқулов) | Элсевар | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
40 | Кўча | “Ҳилол” МФЙ (собиқ “Намуна” МФЙ) | Номсиз (“Зафаробод”) | Зафаробод | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
41 | Кўча | “Чамбил” МФЙ (собиқ “Намуна” МФЙ) | Номсиз (“Истиқлол”) | Истиқлол | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
42 | Кўча | “Чамбил” МФЙ (собиқ “Намуна” МФЙ) | Номсиз (“Қирққизобод”) | Қирққизобод | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
43 | Кўча | “Чамбил” МФЙ (собиқ “Намуна” МФЙ) | Номсиз (“Қорасув”) | Қорасув | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
44 | Кўча | “Ҳилол” МФЙ (собиқ “Намуна” МФЙ) | Номсиз (“Қори Ниёзий”) | Қори Ниёзий | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
45 | Кўча | “Ҳилол” МФЙ (собиқ “Намуна” МФЙ) | Номсиз (“Мардлик”) | Мардлик | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
46 | Кўча | “Чамбил” МФЙ (собиқ “Намуна” МФЙ) | Nomsiz (“Nihol”) | Ниҳол | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
47 | Кўча | “Ҳилол” МФЙ (собиқ “Намуна” МФЙ) | Номсиз (“Рудакий”) | Рудакий | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
48 | Кўча | “Ҳилол” МФЙ (собиқ “Намуна” МФЙ) | Номсиз (“Сада”) | Сада | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
49 | Кўча | “Чамбил” МФЙ (собиқ “Намуна” МФЙ) | Номсиз (“Саноатчилар”) | Саноатчилар | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
50 | Кўча | “Ҳилол” МФЙ (собиқ “Намуна” МФЙ) | Номсиз (“Фидокор”) | Фидокор | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
51 | Кўча | “Ҳилол” МФЙ (собиқ “Намуна” МФЙ) | Номсиз (“Хонобод”) | Хонобод | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
52 | Кўча | “Ҳилол” МФЙ (собиқ “Намуна” МФЙ) | Номсиз (“Янгитурмуш”) | Янгитурмуш | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
53 | Кўча | “Ҳилол” МФЙ (собиқ “Намуна” МФЙ) | Номсиз (“Янгиҳаёт”) | Янгиҳаёт | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
54 | Кўча | “Ҳилол” МФЙ (собиқ “Намуна” МФЙ) | Номсиз (“Амударё”) | Амударё | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
55 | Кўча | “Ҳилол” МФЙ (собиқ “Намуна” МФЙ) | Номсиз (“Баҳора”) | Боғаро | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
56 | Кўча | “Ҳилол” МФЙ (собиқ “Намуна” МФЙ) | Номсиз (“Янгибино”) | Янгибино | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
57 | Кўча | “Ҳилол” МФЙ (собиқ “Намуна” МФЙ) | Номсиз (“Янгиқурилиш”) | Янгиқурилиш | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
58 | Айланма кўча | “Олмалиқсой” | Номсиз (Абай) | Абай | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
59 | Кўча | “Теракли” МФЙ | Номсиз (Янгиобод) | Янгиобод | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
60 | Тор кўча | «Тинчлик” МФЙ | Номсиз (Пискент) | Пискент | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
61 | Тор кўча | «Тинчлик”МФЙ | Номсиз (Шабада) | Шабада | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
62 | Тор кўча | «Юлдуз” МФЙ | Номсиз (Навқирон) | Навқирон | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |
63 | Кўча | «Юлдуз” МФЙ | Номсиз (Тонг) | Камолиддин Беҳзод | Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ |