Шаҳримизда йил давомида юзга яқин ёнғин содир бўлиб, буларнинг аксарияти фуқароларнинг яшаш уйларига тўғри келмоқда. Буларни чуқур таҳлил қилар эканмиз, ёнғинларнинг келиб чиқиш сабаби 70-80 фоизини электр қурилмаларидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик ҳамда назоратсиз қолдириш оқибатида юзага келмоқда.
Уй-жойларни қуришда ҳам ёнғин хавфсизлиги меъёр ва қоидалари талаб этилади. Жумладан, уйнинг пойдеворини қуришдан олдин Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган мувофиқ биноларнинг ёнғин бардошлигига қараб оралиқ масофалари сақланиши, бир чизиқ бўйлаб қурилган уйларда содир бўлиши мумкин бўлган ҳамда у уйдан бу уйга ёнғин тарқалишининг олдини олишда Шаҳарсозлик норма қоидасига мувофиқ икки уй ўртасида камида 0,60 см баландликда ёнғинга қарши девор ўрнатилиши кўрсатиб ўтилган. Уй-жой қуришда ва реконструкция қилишда автомобиллар ҳаракатланиши учун мўлжалланган йўлларни қисқартириш ҳамда сунъий тўсиқлар қўйиш қатъиян таъқиқланади.
Азиз ҳамшаҳарлар! Олмалиқ шаҳар ФВБ ходимлари томонидан юқорида кўрсатиб ўтилган тавсиялар беками кўст бажарилар экан, ўйлаймизки, ҳар биримиз ҳеч бўлмаса ўз уйимизни ўзимиз асраган бўламиз.
Шаҳзод Шерқулов,
шаҳар ФВБ МТБ
бошлиғи, катта лейтенант.