Image default
Таълим

ШОҲ ВА ШОИР

«Ўзбекистон Миллий Метрология институти» давлат муассасаси Олмалиқ филиали ҳамда шаҳар Ахборот-кутубхона маркази ходимлари ҳамкорлигида буюк шоир, мутафаккир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан Олмалиқ шаҳридаги 3-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокида тадбир ташкиллаштирилди.
Тадбирга ички ишлар вазирлиги Олмалиқ шаҳар бошқармаси ходимлари ва 34-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари таклиф этилди.
Тадбирда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзбек тарихида буюк шоир, давлат арбоби ва моҳир саркарда, чинакам инсон сифатида алоҳида ўринга эга эканлиги хусусида сўз борди. Тадбир кўтаринки, руҳда ўтди, мактаб ўқувчилари томонидан ижро этилган ҳар бир қўшиқ, шеърлар ва саҳна кўриниши тадбир иштирокчилари томонидан илиқ кутиб олинди. Тадбир сўнгида “ЎзММИ” ДМ Олмалиқ филиали ходимлари томонидан иштирокчиларга эсдалик совғалари улашилди.

Лиля Юсупова,
“ЎзММИ” ДМ Олмалиқ филиали
ходимлар ишлаш бош мутахассиси.

МАВЗУГА ОИД

ТАФАККУР ХАЗИНАСИ

admin

БУ ЙИЛГИ»СЎНГГИҚЎНҒИРОҚ»ҚАНДАЙ ЎТИШИ КЕРАК?

admin

«ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ЭНГ ЯХШИ МАКТАБ” ТАНЛОВИ ҒОЛИБИГА 100 000 000 СЎМ

admin

ТАЪЛИМ СИФАТИНИ МИЛЛИАРДЛАР ҚУТҚАРАДИМИ?

admin