Image default
Адлия саҳифаси

ЎЗБЕКИСТОНДАГИ 208 ТА ТУМАН ВА ШАҲАР БЕШТА ТОИФАГА АЖРАТИЛДИ

“Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

Тоифага қараб солиқ имтиёзлари, субсидия ажратиш тартиби ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланади.
Унга кўра, 2023 йил 1 январдан республиканинг 208 та туман ва шаҳарлари 5 та тоифага ажратилади. Туман ва шаҳар тоифасидан келиб чиқиб, тадбиркорларга солиқ имтиёзлари, субсидиялар берилади.
2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача солиқ солишнинг қуйидаги табақалаштирилган тартиби жорий этилади:
5-тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган тадбиркорлар:

  • фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ва ижтимоий солиқни 1 фоиз;
  • юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини мазкур солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизи миқдоридаги солиқ ставкалари бўйича тўлайди.
    Йирик солиқ тўловчилар, доимий муассаса, бюджет ташкилоти ва давлат корхонаси, устав жамғармасида давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар бундан мустасно.
    Шунингдек, 5-тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган ЯТТлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган суммаларини тўлашдан озод қилинади.
    2023 йил 1 январдан:
    4 ва 5-тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган кичик тадбиркорлик субъектларига:
  • банкларнинг кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ Марказий банк асосий ставкасининг 40 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация;
  • банклар кредитларининг 75 фоизигача, бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик тақдим этилади.

Б.Рўзиев,
шаҳар адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси.

МАВЗУГА ОИД

Карантин остидаги маҳсулотлар учун қандай жавобгарликлар мавжуд?

admin

“ХАБЕАС КОРПУС” ИНСТИТУТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ“ХАБЕАС КОРПУС”

admin

«ОЛТИН» ВА «МЕҲР» ДАФТАРЛАРИ УЛАР ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

admin

ЯНА БИР СОҲА ХОДИМЛАРИГА БОДИКАМЕРАЛАР БЕРИЛАДИ

admin