Image default
Адлия саҳифаси

АГАР СИЗНИ ДСИ, СЭО ВА ЖСБ ЁКИ АБКМ ТЕКШИРГАНИ КЕЛСА, УЛАРДАН ҲУЖЖАТ СЎРАНГ!

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Қарорнинг асосий вазифаларидан бири адлия вазирлиги томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чораларни амалга оширишга қаратилган.

Шаҳримиздаги Молия бўлими, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими (СЭО ва ЖСБ), Тиббиёт бирлашмаси, Халқ таълими бўлими, Маданият бўлими, Мактабгача таълим бўлими, Ободонлаштириш бошқармаси, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларига 2021 йил 1 октябрдан бошлаб, Олмалиқ шаҳар адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази томонидан юридик тусдаги ҳужжатларга яъни, буйруқлар ҳамда барча юридик тусдаги шартномаларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиб, қонуний тартибда тузилганидан сўнг ижобий хулоса бериб келинмоқда.
Юридик хизмат кўрсатиш марказларига 2022 йил 1 августдан Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, Туризм ва маданий мерос бўлими, Спортни ривожлантириш бўлими, Оила ва хотин-қизлар бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги бўлими; Давлат солиқ инспекцияси, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (АБКМ), Давлат умумий ўрта таълим мактаблари, Давлат мактабгача таълим ташкилотлари, Давлат кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникаларининг юридик тусдаги буйруқлари ҳамда шартномалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиб келинмоқда.
Марказ ходимлари юридик хизмат кўрсатилаётган давлат органлари ва ташкилотларида шартномаларни тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши устидан мониторинг олиб борилаяпти.
Мониторинг давомида юридик хизмат кўрсатиш маркази билан келишилмаган юридик тусдаги ҳужжатлар аниқланиб, Адлия бўлими томонидан ушбу давлат органларига қабул қилинган буйруқ ва шартномаларни бекор қилиш ёки қонунга мувофиқлаштириш масаласи талаб қилиниб келмоқда.
Афсуски, бугунги кунда орамизда қонун устуворлигига амал қилмасдан, бузиб келаётган айрим амалдорлар учраб турибди.
Қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида шаҳримизда жойлашган барча ташкилотлар, корхоналар ва муассаса раҳбарларидан текширувга келган давлат органлари ходимлари, асосан, ДСИ, СЭО ва ЖСБ ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимларидан тегишли буйруқларни талаб қилишларини, ушбу буйруқда ташкилотнинг куюр кодли имзо, унда ҳужжат рақами ҳамда хулоса рақами кўрсатилган буйруқлар мавжуд бўлса, текширувга рухсат беришларини, агар буйруқдан кўчирма нусха бермаган тақдирда, шаҳар Адлия бўлими ҳамда қонун устуворлигини назорат қилувчи прокуратурага мурожаат қилишларингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Акром Аралов,
шаҳар Адлия бўлими юридик
хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсульти.

МАВЗУГА ОИД

ХОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИНИ ОЛИШ ЯИДХП ВА ДХМ ОРҚАЛИ

admin

АДЛИЯ БЎЛИМИ: ҚОНУНБУЗИЛИШ ҲОЛАТЛАРИ КАМАЙМОҚДА(МИ?)

admin

АЛИМЕНТ ТЎЛАШДАН БЎЙИН ТОВЛАГАНЛАР УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

admin

ЎЗБЕКИСТОНДАГИ 208 ТА ТУМАН ВА ШАҲАР БЕШТА ТОИФАГА АЖРАТИЛДИ

admin