2022 йилнинг 12 ойи якуни бўйича Олмалиқ шаҳрида умумий жиноятчиликнинг қискача таҳлил қилсак, жиноятчилик 632/633 +1 тага ёки 0,2 (вилоят кўрсаткичи 2,5) фоизга ошган, олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар эса 423/394 -29 тага ёки 6,9 фоизга камайган.
Умумий қайд қилинган 633 та жиноятдан содир этилганлари — 394 та ( 62,2 %), аниқланганлари – 239 тани (37,7 %) ташкил қилади. Шу билан бирга 633 та жиноятдан жорий йил ҳисобида содир бўлганлари 466 та (73,6%), шундан 311 таси (66,7%) олди олиниши мумкин бўлган ва 155 таси (33,2%) эса аниқланган жиноятлардир.
Жиноят-қидирув бўлими соҳасида олдини олиш мумкин бўлган жиноятларнинг профилактикаси борасида амалга оширилган профилактик тадбирлар натижасида жиноятчиликнинг бир неча турларининг камайишига ёки содир этилмаслигига эришилди. Жумладан:
- қасддан одам ўлдириш 62,5 фоизга (8/3)
- қасддан баданга ўртача шикаст етказиш 23,1 фоизга (15/13)
- қасддан баданга енгил шикаст етказиш 43,8 фоизга (32/18)
- ўғирлик 28,6 фоизга (133/95)
- транспорт воситасини олиб қочиш 50,0 фоизга (2/1),
- безорилик 27,6 фоизга (29/21)
- талончилик 25,0 (8/6) камайган.
- босқинчилик эса (3/3) турғун ҳолатда ташкил қилган.
Лекин шу билан бир қаторда айрим турларининг ошиб кетиши қайд қилинган, хусусан, - қасддан баданга оғир шикаст етказиш 4/9 +5 тага ёки 125,0 фоизга (вилоят кўрсаткичи эса 10,0 фоиз)
- номусга тегиш 1/4 +3 тага ёки 300 фоизга,
- фирибгарлик 81/95 +14 тага ёки 17,3 фоизга,
- ўлим билан боғлиқ бўлган йўл транспорт ҳодисалари 13/17 +4 тага ёки 30,8 фоизга ошган.
Жиноят содир этган шахслар тоифаларининг таҳлилига кўра камайган тоифалари:
Вояга етмаганлар томонидан 24/19 – 5 тага ёки — 20,8 фоизга
Ёшлар томонидан 161/159 – 2 тага ёки — 1,2 фоизга
Ишсизлар томонидан 153/114 – 39 тага ёки 25,5 фоизга камайган.
Ошган тоифалари:
Аёллар томонидан 44/78 +34 тага ёки 77,3 фоизга (вилоят кўрсаткичи 17,4)
Илгари судланганлар томонидан 59/132 +73 тага ёки 123,7 фоизга (вилоят кўрсаткичи 76,1)
Мастлик ҳолатда 27/47 + 20 тага ёки 74,1 фоизга (вилоят кўрсаткичи 62,2 )
Гуруҳлар томонидан 77/127 +50 тага ёки 64,9 фоизга (вилоят кўрсаткичи 13,8)
Маҳаллабай ва хонадонбай ишлаш тизими тўғри йўлга қўйилмагани ёки етарлича профилактик чора-тадбирлар амалга оширилмагани натижасида мавжуд 51 та маҳалланинг 47 таси, яъни, 92,2 фоизида жиноятлар содир этилишига йўл қўйилиб, 4 тасида (7,8 фоиз) эса жиноятлар содир этилмаган.
Жиноят содир этилган 47 та маҳалланинг 11 таси (21,6%), жумладан, “Бирдамлик”, М.Улуғбек, А.Навоий, “Қалмоққир”, Т.Малик, “Шошилоқ”, “Гултепа”, Ҳамза, Ибн Сино, А.Қаҳҳор ва “Намуна” МФЙлар олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар салмоғи ошгани бўйича “қизил худуд” тоифасига , 36 таси (70,6%) эса жиноятлар барқарорлашгани сабабли, “сариқ ҳудуд” тоифасига киритилган.
Профилактика
2022 йилнинг 12 ойи давомида профилактика инспекторлари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишида бир қатор ишлар амалга оширилишига қарамай, маъмурий хуқуқбузарликлар сони 12 463 тадан 10 960 тага, яъни 1503 тага ёки 11,3 фоизга кўпайган.
Пробация хизмати
Жорий йилнинг 12 ойи якуни бўйича ҳисобда турган маҳкумлар сони – 578 нафар, шулардан ҳисоб турлари бўйича:
АТИ ҳисобидагилар жами — 233 нафар
Шартли ҳукм қилинганлар жами — 17 нафар
Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинганлар — 40 нафар
Озодликдан чеклаш жазоси берилганлар – 155 нафар
Мажбурий жамоат ишлари – 2 нафарни ташкил қилади.
Жорий йил давомида маҳкумлар билан олиб борилган профилактик тадбирлар давомида тузалиш йўлига кирмаган ва белгиланган чекланишларга амал қилмаган жами 82 (2021й-68) нафар маҳкумлар ЖИЭМларга қайтариш чоралари кўрилди. Шунингдек тузалиш йўлига ўтган ва белгиланган жазо муддатини ўтаган 156 (2021й-144) нафар маҳкум муддатидан илгари шартли озод этилди.
Лекин ходимлар томонидан ҳисобда турувчи маҳкумлар билан аниқ манзилли ва якка тартибдаги профилактик тадбирлар тўғри йўлга қўйилмагани оқибатида 4 (2021й-3) нафар маҳкум томонидан ўта оғир турдаги қайта жиноят содир этилишига йўл қўйилган.
Ж.Маназаров,
шаҳар ИИБ бошлиғи.