Image default
Маданият

ОТАМДАН ҚОЛГАН ДАЛАЛАР

Асарда бош қаҳрамон Деҳқонқул ўзбек халқининг тимсоли сифатида тасвирланган. Асарда уч авлод вакиллари Жалолиддин Кетмон, унинг ўғли Ақраб ва унинг фарзанди Деҳқонқул образи орқали ўзбек халқи ҳаётининг фожиали қирраларини ёритиб берилган. Болаликдан қуллик, зулмга кўниккан, ҳаётни фақат меҳнатдан иборат деб билган Деҳқонқул учун далалари ва пахтаси муҳим. Унинг учун далаларининг яхши сақланиши, мўл ҳосил беришигина саодат.
Деҳқонқул шу ташвишлар билан банд бўлиб оиласига, фарзандларига ҳам эътибор бермайди. Марказдан келувчи меҳмонларга атаб бозор қилади, бироқ болаларига келганда камбағаллигига кўнади. Сиёсатдан йироқ бўлган бўлса-да, асар якунида „Пахта иши“ сабабли қамалади. Шунча йил қул бўлиб яшаган Деҳқонқулнинг кўзи шунда очилади. Ҳаётидаги барча фожиаларни ана ўшанда англайди.
Тоғай Мурод ушбу романи ҳақида шундай фикр билдирган: „Мен бу асарим билан ўзбек халқига ҳайкал қўяман“!

Ушбу китобни Олмалиқ шаҳар
Ахборот кутубхона марказидан олиб
ўқишни тавсия қиламиз.

МАВЗУГА ОИД

МАДАНИЙ МЕРОС

admin

ТЕГИРМОН ТОШИ

admin

ИНЖУ ШЕЪРИЯТНИНГ ЯНА БИР БАҲОРИ

admin

КИТОБГА ОШНО БЎЛИНГ

admin