Ўзбекистонда уч хил пенсия турлари мавжуд. Улар:
Ёшга доир пенсия;
Ногиронлик пенсияси;
Боқувчисини йўқотганлик пенсияси.
Сўнгги 4 йилда пенсия ва нафақа олувчилар сони қарийб 20 фоизга ошган:
2017 йилда – 3 миллион 141 минг 100 нафар;
2018 йилда – 3 миллион 296 минг 700 нафар;
2019 йилда – 3 миллион 484 минг 800 нафар;
2020 йилда – 3 миллион 677 минг 700 нафарни ташкил этган.
Ўтган 2022 йилнинг 1 майидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидагилар белгиланди:
Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 324 000 сўм;
Ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 633 000 сўм;
Ногиронлик пенсиялари, жумладан, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – ойига 698 000 сўм;
Меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори – ойига 698 000 сўм;
1941-1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – ойига 3 080 000 сўм;
Белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (633 000 сўмдан)– ойига 698 000 сўм;
Зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори – ойига 500 000 сўм;
Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 500 000 сўм;
боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 500 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 185 000 сўмдан қўшилади;
Боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 500 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.