Image default
Саломатлик

СИЗДА БЎҚОҚ БОРМИ?

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, Ер юзи бўйича 665 миллиондан ортиқ одам эндемик бўқоқ ва қалқонсимон безнинг бошқа касалликларидан азият чекмоқда. 1,5 миллиард инсон эса йод танқислиги хасталиклари ривожланиши хавфига эга.

Инсон бўйнининг олд қисмида қалқонсимон без жойлашган бўлиб, ушбу тана аъзоси асаб тизими фаолияти, овқат ҳазм қилиш, суяк тўқималари ва моддалар алмашинувида муҳим ўрин тутади.
Қалқонсимон без ўзидан 3 хил гармон ажратиб, улар тананинг нормал ўсиши, етилиши, ривожланишини таъминлайди, ошқозон-ичак каби органларини бир меъёрда ишлашга кўмак беради. Агар уларнинг қайси бирини синтез қилиш жараёнида муаммолар кузатилса, бу ўз-ўзидан инсон танасида жиддий касалликларга йўл очади.
Бўқоқ ушбу безнинг катталашуви бўлиб (нормада вазни 20-30 грамм) касалликка асосан йод танқислиги, инсоннинг турмуш тарзи, овқатланиши, стресс, экологик вазият ва яна бир қанча омиллар сабаб бўлиши мумкин.
Инсон танасида йод танқислиги кузатилганда, қалқонсимон без ҳужайраларида кам миқдорда йод юборади. Бунинг оқибатида гармонлар синтези камаяди ва организм бу жараённи бир маромга келтириш учун бош мия гипофизи орқали таъсир ўтказади. Натижада қалқонсимон без катталашиб, бўқоқ касаллиги ривожланади.
Бу касаллик зеҳннинг сусайиши, депрессия, тери қуриши, соч тўкилиши, қабзият, ич кетишлар, бепуштлик, жинсий фаолиятнинг сусайиши, суяк ривожланишининг ўзгариши, паст бўйлик, гипертония ва атеросклероз каби хасталикларга сабаб бўлади.
Бўқоқ илк босқичида сезилмайди, бироқ кейинчалик бўйиннинг олд қисми бўртиб чиқади. Натижада катталашган қалқонсимон без асаб ва қон томирларни эзиб қўяди. Бунда нафас қисилиши, овознинг бирданига ўзгариб қолишига, хирриллаш, бўғилишлар, кўп терлаш, ютинишда қийинчиликлар, бош айланиши каби салбий ҳолатлар кузатилади. Шу билан бирга асаб тизимида бузилишлар содир бўлади, кайфият тез-тез ўзгаради, айниқса ошқозон-ичак фаолияти бузилади.
Афсуски, кўпчилик инсонлар ўзларида бу касалликка жиддий эътибор бермайди. Бироқ шифокор сифатида шуни айта оламанки, бу хасталикка бепарво бўлиш яхши оқибатларга олиб келмайди. Ҳозирги кунда поликлиникамизда бу кассалликни нголдини олиш мақсадида аҳолига Йод препаратлари бепул берилмоқда.
Ўз соғлигингизга беэътибор бўлманг!

Матлуба Атакулова,
шаҳар 2-оилавий поликлиникаси
умумий амалиёт шифокори.

МАВЗУГА ОИД

ШАҲРИМИЗДА ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИ ҚАЙД ЭТИЛГАНМИ?

admin

РАХИТ КАСАЛЛИГИ

admin

БОЛАЛАРНИ ГИЖЖА КАСАЛЛИКЛАРИДАН АСРАНГ!

admin

ТАДБИРКОРДАН ЭКСПОРТЁРГАЧА

admin