Image default
Бу қизиқ

«ТЕРАКЛИ» МФЙ НОМИ ТАРИХИНИ БИЛАСИЗМИ?

«ТЕРАКЛИ» МФЙ НОМИ ТАРИХИНИ БИЛАСИЗМИ?

“Теракли” МФЙ расман 1994 йили ташкил этилган бўлса-да, ушбу масканнинг тарихи узоқ ўтмиш билан туташади. Аҳоли чорвачилик соҳасида ўзига хос тажрибасига эга сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш натижасида боғдорчилик маданияти аждодлардан ўтиб келмоқда. Булоқ сувлари умумий бир ариқ орқали тақсимланади, уларнинг ёқаларига мевали дарахтлар хусусан, терак кўчатлари экилди. Бу тажриба узоқ йиллардан бери давом этиб келмоқда. Сув таркибида табиий минераллар жумладан, кумуш моддасининг кўплигидан дарахтлар бақувват бўлиб ўсади, уларга турли ҳашоратлар зарар еткза олмайди. Бу ҳудудда тилсимли катта тош ва узунлиги 70-80 метр келадиган дор ҳам жойлашганки, олимларимиз уларни ўрганишлари лозим.
Бўка, Пискент ва бошқа ҳудудлардан ишбилармон усталар азалдан қурилиш ишлари учун терак устун ва ғўлаларини айни шу ердан олиб кетишган. Терак ўстириш маҳалла аҳли учун ота касбга айланиб, довруғи шу касб туфайли эл оғзига тушган. Маскан эса «Теракли» деб номланган. Маҳалла аҳли ўтмишда ариқ қазиб сув келтирган аждодлар ишини муносиб давом эттирган.

Турсунали Мирзақулов,
филология фанлари доктори, профессор.

МАВЗУГА ОИД

Билиб қўйган яхши

admin

ҚАДИМГИ ҲАРБИЙ ЛАВОЗИМЛАР

admin

Мактаб бозорига қанча харажат кетади?

admin

CE МАРКИРОВКАСИВА УНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ

admin